Икки миллат азалдан қадирдон дўстона халқ
Динимиз дўстлик дини. Унда худбинлик қораланади. Аксинча, ўзгалар манфаатини ўз манфаатидан устун қўйиш каби олийжаноб хислатлар тарғиб ва тараннум этилади. Оламларга раҳмат бўлиб келган Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳаёт йўлларига ва У зотнинг саҳобалари ҳаётига назар солар эканмиз, кўз ўнгимизда дўстлик тушунчаси ўзининг бор - бўйи билан гавдаланади.
Саййидимиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг йигирма уч йиллик пайғамбарлик ҳаётлари мобайнида дунёдаги мазкур тушунча қайта жонланди, барқ уриб яшнади ва оламни гўзалликка буркади, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Икки миллат азал – азалдан қадирдон дўстона муносабат, қондошлик ака – ука биродарлик, қуда – анда оила муносабатларида доимо бирдек мужассам ришта билан алоқалар қилиб келишган. Ўзбек, Қирғиз миллати дўстона муносабатларда яшаб келган шунингдек бу икки халқнинг урфу одати, яшаш тарзи, муомала маданиятда ҳам ўз акситни топган. Шундай экан бу ришталарни қадирлаб бирдек кўрмоқ ҳар бир инсон учун муҳим бўлган вазифалардандир.
Ана шундай муҳим ҳислатларни англаб етиш, уни ривожлантириш, дўстона муносабатларни тиклаш, бугунги кунимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Чунки давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи билан бориши ана шунда муҳим қадриятларимизни тиклаш, дўстона муносабатларимизни ривожлантириш икки халқ ва икки миллатнинг бир дамлик руҳини тиклашга биринчи қадам бўлди десак муболаға бўлмайди.
Ҳолбуки, жаноб Пайғамбаримиз алайҳиссалом кўплаб муборак ҳадисларида мусулмонларни бир жасадга ўхшатганлар. Киши ўзига яхши кўрган нарсасини биродарига ҳам раво кўрмагунча комил мўмин бўлолмаслигини таъкидлаганлар. Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бир ҳадисда Набий алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар: “то ўзига яхши кўрган нарсани дўсти учун ҳам яхши кўрмагунча бирортангиз (комил) мўмин бўлолмайсиз!”, (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Шундай экан бугунги кунимизда бу дўстона ислоҳотларни бошлаб берган юртбошимизнинг ислоҳотларини қадирлаб давомий бўлишлигида ўзимизни ғайратимиз ва меҳримиз билан бутун ҳалқнинг онгу шурига сингдирмоғимиз зарурдир.
Ўзига яхши кўрган нарсани бировга ҳам насиб бўлишини яхши кўриш ўтган улуғларимизга жуда ҳам мухим бўлган тушунча эди. Абдуллоҳ ибн Аббос (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинишича Абдуллоҳ ибн Масъуд (разияллоҳу анҳу): “Аллоҳнинг китобидан бирорта оятни ўқисам, яхшиликни бошқаларга ҳам раво кўриш юзасидан қанийди ҳамма одамлар ўша оятни мен каби билсалар эди, дея орзу қиламан. Агар бирор қишлоқда ёмғир ёғиб, ўт - ўлан ва мева - чевалар сероб бўлганини эшитсам, гарчи ўша қишлоқда менинг чорваларим бўлмаса ҳам улар учун албатта хурсанд бўламан”, - дер эдилар.
Бизнинг биргина мақсадимиз бугун дунё ҳам жамиятида рўй бераётган воқеа ходисалар ва икки миллат қўшни халқларнинг ўртасида адоват уруғлари нишураётгани, айниқса мусулмон давлатлари орасида низоли зиддиятлар келиб чиқаётган бир пайтда. Бизнинг қўшни давлатлар билан дўстона алоқалар тиклашимиз, улуғ салафларимизнинг қадирлаган амалларини ва уларнинг дуоларини самараси ўлароқ келажак авлодларимизга озод ва обод ватанда тинчлик неъматини барқарор бўлишини ва уни қадрига етиб асраб авайлашга ўргатмоқликдир.
Бошимиз узра порлоқ нур сочиб турган қуёшнинг тафтини хис қилар эканмиз тинчлик неъматни ҳам шундай ҳис қилмоқликни насиб айласин. Бутун еру-ю заминда тинчлик барча халқларга, қони бир, дини бир, миллати бир халқларнинг бир бирларига бўлган муносабатлари дўстона руҳида бўлишини Аллоҳнинг ўзи таъмин қилсин.
Шарофуддин домла
Андижон шахар
“Абу Ҳурайра” жоме масжиди имом-хатиби