Оила муқаддасдир

Оила инсон учун мукаддас ва улуғ даргохдир. Инсон анашу даргохда туғилади, ўсади, унади, вояга етади. Оилани мамлакатнинг кичик бир муътабар парчаси деб қиёслаш мумкин. Инсон болаликдан вояга етгунга қадар ота-она ёки унинг ўрнини босувчи шахс тарбиясида бўлади. Бола вояга етгач, ўзи мустақил оила қуради. Одам қайси оилада бўлишидан катъий назар, унга садоқатли бўлиб қолиши зарур. Айниқса, оила аъзоларининг ўз хонадонига содиқ бўлиб колиши билан бир қаторда, шу оиланинг ор- номуси учун курашмоги, шаънига доғ тушурмай яшамоги зарур.

Инсон ўз хаётида хамма вақт оилага, ватанга, дўст-бродарларига содиқ бўлиб яшаши керак. Оилага содиқ бўлмаслик одамда шу хонадондан, қариндош-уруғларидан узоқлаштиради. Биз юқорида оилани митти мамлакатга ўхшатдик. Хар қандай мамлакатнинг бошлиғи бўлганидек, оиланинг ўз бошлиғи бўлади. Одатда, оила бошлиғи бу отадир. Ота бўлмаган оилада она, ота ва она бўлмаган оилада эса катта ака, опа ёки оила аъзолари томонидан тан олинган киши бошлиқ саналади. Оила бошлиғи ким бўлишидан катъий назар, унинг сўзлари шу оила аъзолари учун қонун бўлмоги керак. Оила бошлиғининг хурмати жоида бўлиб, ўз оила аъзоларига муносиб рахбарлик қила олсагина, оилада тартиб –интизом, мехнат ва ором, ўзаро хурмат ва одоб-ахлоқ булади. Оила мустахкам ва обро-эътиборли булиши учун, оила бошлигининг обрў-эътибори ўз ўрнида бўлиб, оиланинг иқтисодий ахволини, унинг даромадини ва буромадини туғри ташкил қилмоги лозим. Оилада нималар етиштиришни, қандай даромат олишни, уни қандай сарф қилишни яхши билиши, оилада аъзолари ўртасидаги иноқликни таъмин этиши ва уларнинг тарбияси учун ғамхўрлик қилиб бориши зарур.

Инсон болаликдан бошланади ва аста – секин вояга етиб боради, мустақил оила қуради. Хар бир ота-она ўз фарзандини вояга етиши, унинг уйли-жойли бўлиб, мустақил оила қуришини орзу қилади.
Мустақил оила қуриш, ота-она бўлиш хар бир ўгил қиз учун шарафли вазифадир. Оила қураётган хар бир ёш оила хаётга хар тарафлама ақлий ва жисмоний жихатдан тайёр булмоғи керак.


Шахрихон туман “Сарой” жоме масжиди имом-хатиби : Жабарали Умаров.