Ота-онанинг ҳақлари

Сени бир неча ойлаб қорнида кўтариб, дунёга келтиришда азоб чекган, ҳеч нарсани билмайдиган гўдаклигингдан эмизиб, қучоғида тарбия қилган, қанчадан-қанча кечаларни ухлашлигинг учун бешигингни атрофмда бедор ўтказган онангнинг зиммангда кўп ҳақлари бор. Сен онангнинг бундай қийналганларидан ҳеч бирини сезмагансан. Агар сенга касаллик етиб, соғлигинг ўзгарса ёлғиз онанг, ўлиб қолишингдан қўрқиб, хафа бўлиб, йиғлаб, атрофингда гир айланиб, тезроқ шифо топишлигингни Аллоҳдан дуо қилиб сўрайди. Эй ўқувчи, онанг сенинг роҳатинг йўлида азоб чекканларини кўз олдинга келтиришинг ва барча яхшиликларингни уни рози қилишга сарфлашлигинг лозим.

Сенинг зиммангда онанг каби отанг учун ҳам катта ҳақ бор. Чунки у сени борлигингнинг сабабчисидир. У сенинг роҳатинг йўлида ўз қизиқишларини четга суриб, оилани тарбия қилиш учун доимо машаққат чеккан. Онанг тайёрлаб олдингга келтирган таом ва кияётган кийимларинг, ўқийдиган китобларинг ҳаммаси отангнинг касбидан эканлигини билмайсанми?. Сен отангга яхшилик қилмоғинг ва уни яхши кўрмоғинг лозим. Ота-онангга яхшилик қилмоғинг Аллоҳ ҳузурида катта савобли иш бўлгани каби, уларга оқ бўлишлигинг гуноҳларнинг каттасидир. Аллоҳ таоло ҳақ сўзида айтади: “Уларга (Ота-онанга) уф дема, уларни жеркима ва уларга энг ширин сўзлардан сўзлагин”. (Исро сураси 23-оят)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
-“Дўстларим орасида яхшилик қилишлигимга энг ҳақлироғи ким?-деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

-“Онанг”, дедилар. У киши:
-“Сўнгра ким?”-деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
-“Онанг” дедилар. У киши:
-“Сўнгра ким?”-деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
-“Онанг” дедилар. У киши:
-“Сўнгра ким?”-деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
-“Сўнгра отанг” дедилар.
Шер:
Ким ота-онасига хурсандликда бўйинсиниб қилса эзгулик,
Қайтар унга ўғилларидан хизмат, бўлсин у хурсандлик-ҳафалик.
Кимки ота-онасига девоналикдан бўлса оқ,
Насиб бўлмас унга боласидан яхшилик қилқмоқ.

 

Жиззах тумани Яккақайрағоч масжиди имом хатиби Оралов Усмонали