Тўй ва маросимларда исрофдан сақланайлик
Пайғамбаримиз (саллолоҳу алайҳи васаллам) тўй ва маросимни биз қилаётган кўринишида ўтказишни буюрдиларми?
Агар бу саволларга жавоб топсак биз қайта-қайта таькидлаётган исроф иллатининг даьвосини топамиз албатта. Шунда одамлар тўй маросимини исрофсиз ўтказишга одатланишса ажаб эмас.
Шариатимизда хурсандчилик муносабати билан дастурхон ёзиб таом бериш маросими-тўй дейилади.
Пайғамбаримиз (соллолоҳу алайҳи васаллам) Зайнаб бинти Жахш онамизга уйланган вақтлари пайғамбарлик даврига тўғри келиб бир қўй сўйиб тўй қилганлар. Бу тўйнинг хабари тариҳ саҳифасида қолди. Бу ҳақида улуғ саҳоба Анас (розиаллоҳу анҳу) дан ривоят қилинди:” Пайғамбаримиз (соллолоҳу алайҳи васаллам) ўз аёлларидан бирортасига Зайнабга тўй қилгандек тўй қилмадилар. Унга бир қўй ила тўй қилдилар”. (Имом Буҳорий, Муслим ривояти)
Саодат асригача жоҳилият “салтанати” хукм суриб келгани тариҳдан маълум У пайтлар:
- тўй маросимлари ўта дабдабалик ўтар.
- меҳмондорчиликдан одамлар ўзини мақташга муккасидан кетар.
- тўй кунлари ичкиликбозлик қимарбозлик каби инсон одобига терс ишлар қилинар.
- савдодан ишлаб топилган маблағ ҳавога сарфланар.
- ҳар бир қавм ўлиб тирилиб ўзининг буюк эканини кўрсатмоқчи бўлар эди.
Хуллас нима бемаънилик бўлса ҳаммаси қилинар эди. Вахоланки уларни кундалик ижтимоий-иқтисодий ҳолатларига назар солсак. Ўта аянчли кўринишда эди. Жумладан:
-эъзозга муҳтож норасидалар уларни ҳизматларида бўлишар.
-ёш авлодни барчаси ўта саводсиз ҳолатда қолган.
-ёшлар ўз ота-оналаридан кечиб фойдаси теккан шахсларни ота деб қабул қилишар.
-қиз фарзандларни тириклайн кўмишар.
-ўз оиласини қул каби сотиб ейишдек қаллобликлар хукм сурар эди.
Исрофни аёвсиз оқибати ана шундай эди.
Демак тўй шариатимизда фарз, вожиб, суннати муаккада эмас. Балки, мустаҳаб амал ҳисобланади. Мана шу тўйнинг шариатимиздаги ўрнидир. Бироқ ҳозир мусулмонлар бу мустаҳаб амалга кўр-кўрона диқққат-эьтибор беришмоқда.
Исрофни барча турлари ана шу мустаҳаб амал сабабли кундалик ҳаётимизда содир бўлмоқда. Вахоланки Қуръони Каримнинг йигирма уч ўрнида исрофдан қайтарилган. Бироқ, бизлар Ислом дини белгилаб берган маросимлардан тўйни ажратиб олиб, барча моддий жамғармаларни қадрига етмасдан, сарфлаб юбормоқдамиз, аслда пешона тери билан топилган ҳалол мол фарзандлар келажаги, рўзғор, ота-она дуоси учун сарф этилса шараитга мувофиқ яшаб турган жамиятимиз одобига, халқимиз удумига муносиб бўлар эди. Кундалик хаёт тарзимиз яхши иллатсиз ўтар эди. Бу маблағларни кўпроқ фарзандларимизни илм олишига сарф этсак улар ҳам ўтган боболаридек буюк инсонлар бўлиб етишадилар. Тўйни исрофсиз ўтказиш Пайғамбаримиз (соллолоҳу алайҳи васаллам) мусулмонларга тавсияси эканини хис этиб амалда уни тўла бажарайлик.
“Рамазон қори” жоме масжиди имоми хатиб: Давронбек Темиров
Ноиб имом: Маъмиржон Қодиров