Умматга берилган тўрт ҳислат

Ҳазрати Одам алайҳиссаломдан ривоят қилинади: - Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларига  тўрт хислат берганки, Бу хислатларнинг ҳеч бири менга берган эмас.

Бу хислат
Биринчиси шуки, мен ҳамма жойда тавба қилдим, аммо Аллоҳ таоло қабул қилмади. Магар менинг тавбамни фақатгина Маккада қабул қилди. Аммо Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саломнинг умматларини ҳар жойда тавба қилсалар ҳам тавбалари қабул бўлади.
Иккинчиси шуки, мен  аввалги ҳолимдан жаннатда либослик эдим. Гуноҳкор бўлганимдан сўнг,  Аллоҳ таоло либоссиз қолдирди. Аммо Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматлари дунёда яшаб туриб ҳар куни бир неча марта гуноҳ қилсалар ҳам, Худойи таоло уларга турли ҳил либослар ато қилди.
Учинчиси шуки, мен гуноҳ қилганимдан сўнгра Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло жуфтим Ҳаводан жудо қилди. Аммо Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматлари ҳар қачон гуноҳ қилсалар ҳам, лекин жуфтларидан жудо бўлмайдилар.
Тўртинчиси шуки, мен аввал ҳолимда жаннатда эдим. Гуноҳ қилганлигим учун жаннатдан чиқдим. Аммо Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматлари дунёда яшаб гуноҳ қиладилар, боз устига яна оҳиратда жаннатга кирадилар.


Марҳамат тумани фаолиятидаги “Сулаймон Сирли” жоме масжиди имом-ҳатиби А. Усмонов