Ота она розилигини олмоқ ва бир динор садақа юз ракат нафл намоздан афзалдур

Ривоят қилибдиларки, бир куни Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) ҳазрат Расули Акрам саллаллоҳу алайхи вассалламнинг хизматларида ўтирган эдилар. Шунда савол билан юзланиб: “Ё Расулуллоҳ, Сизнинг наздингизда бир дона нонни садақа қилмоқ яхшироқми ёки юз ракъат нафл намоз ўқимоқ яҳшироқми?" – деб сўрдилар.

Пайгамбаримиз саллаллоҳу алайхи вассаллам айдилар: “Бир нон садақа қилмоқ юз ракъат нафл намоздин афзалдур”.
Ундан сўнгра яна сўрдилар: “Ё Расулуллоҳ, бир мўъминнинг ҳожатини чиқармоқ афзалми ёки юз ракъат нафл намоз афзалми?”    
Пайғамбар алайҳиссалом айдилар: “Бир мўъминнинг ҳожатини чиқармоқ юз ракъат нафл намоздан афзалдур” ва яна айдиларки:
“Эй ибн Молик, ҳар кимики харомдин бир луқмага муяссар бўлган вақтида парҳез ва тақво юзасидан уни емай тарк қилса, унинг савоби, менинг наздимда, бир минг ракъат нафл намознинг савобидан афзаддур” ва яна айдиларки:  “Ҳар ким ўзининг ҳаётлик вақтида Худойи таолога бир танга садақа берса, менинг наздимда, Ўша киши ўзини ўлганидан кейин жамики молини садақа қилмоққа васият қилгандан афзалдур" ва яна айдиларки: “Эй ибн Молик, менингназдимда, ўз ота ва онасининг ризосини бутун умри давомида доимоўқиган нафл намозидан афзалдур ва баъзи вақтда ҳаж ва умра қилиб ўша жойда ўқиган нафл намозидин афзалдур”.


Мархамат тумани фаолиятидаги “Хаким Хўжа Эшон Бува” масжиди имом-хатиби: Ҳ. Умаралиев