Битта айтилган саловатни ҳар бир харифига биттадан фаришта яратилади
Абу Ҳурайра (розияллоху анҳу) хазратлари. Пайғамбаримиз саллоллоху алайҳи ва саломдан ривоят қилади: Агар бир одам пайғамбар алайҳис саломга бир маротаба саловот айтса, ўша саловотини бир фаришта олиб бориб
пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саломга етазиб: “Ё Муҳаммад, фалон киши, фалон умматингиз Сизга бир маротаба салавот айтди”. Ва пайғамбаримиз алайҳис салом ҳурсанд бўлиб айтадиларки: “Эй фаришта, меннинг тарафимдин ўша умматимга ўн салавот етказгин ва айтгинки, то қиёматгача мани шафоатим ўша умматимга етиб туради”.
Ундан сўнг ўша фаршга Аршга бориб Аллоҳ таолога муножаат қилади: “Эй оламларнинг роббиси бўлган Аллоҳ, фалон қиши фалон банда Муҳаммад алайҳиссаломга бир маротаба салавот айтди”.
Бас, Аллоҳ субҳанаху ва таоло айтурки: “Эй фаришта, меннинг тарафимдан ўша бандага ўн маротаба салавот етказгин”.
Ундан сўнгра Худойи таоло ўша банданинг айтган саловотини ҳар бир ҳарфидан биттадан фаришта яратади, ўша фаришталарни ҳар бирини уч юз олтмиш нафар бўлиб ва ҳар бирларидан уч юз олтмиш юзлари бўлиб ва ҳар бир юзларидан, уч юз олтмиш оризлари бўлур ва ҳар бир оризларидан, уч юз олтмиш тиллари бўлур ва ҳар бир тиллари билан то қиёматгача Худойи таолога уч юз олтмиш ҳил сано ва тасбеҳ айтурлар уларнинг сано ва тасбеҳларни савоби ўша саловот айган кишининг номаи аъмолига ёзилиб боради.
Саллоллоху алайка ё расулаллоҳ, Саллоллоху алайка ё расулаллоҳ, Саллоллоху алайка ё расулаллоҳ!!!
Барчаларимизни ушбу саловат ила савоби ва ажру мукофотидан насибадор этсин!
“Ўқчи” жоме масжиди имом-хатиби: М. Шожалилов