Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм
Зино ва унинг зарарлари ҳақида

Инсон  Аллоҳнинг  яратган  махлуқотлари  орасида  энг  шарафлиси  ва  бахту-саодатли   яшаш  учун салохиятлисидур. У нафақат  ўзининг,  балки бутун  оламнинг  соғ-омон    ва  тинч яшашига  ўз  хиссасини  қўша  олиш  қобилиятига  ҳам  эга.  Бу  қобилият одамизот  учун доимий  равишда  ўз  илми ва  хулқини такомиллаштириб  бориши  эвазига ато  этиладиган қоидага-шартга боғлиқ.

Инсон тафаккур қилмас  экан, яхши  ҳулқ  эгаларининг  панд  насиҳатларига  қулоқ  солмас  экан,  тубанлик ва  жаҳолат  ботқоғига  шунғиб  кетаверади.
Зино деб  аталмиш  гунох хар доим ва хар бир соғлом жамият аъзолари  орасида уят ва номуссизлик саналган. Айниқса  Ислом  динида зино  гуноҳи  кабира  ҳисобланиб, зинодан  туғилган фарзандлар хароми   деб  аталган ва жамиятда ўрни  бўлмаган. Зеро жамиятнинг  ҳурматидан ўз  шаҳвоний нафсини  юқори  қўювчи шахсдан  туғилган боланинг хулқида ҳам бузилиш  бўлади деб хисобланган.
Зинокор бўлиш  учун аввало инсон ҳулқи  атворини  имон тарк  этиб, уятсиз  ва  юзсиз  бўлиш  керак.  Ундан оила, ака-укалар,  жамият аъзолари олдидаги  масъулият  хисси  йўқолиб,  тубанлик ботқоғига кирган бўлади.
Никохланиб  оила  бўлиб яшаш эса доимо шараф  ва бахт-саодат манбаи деб  қаралган. Туғилажак фарзандлар  интизорлик  билан  кутилган  ва  ота-онага,   ҳамда  барча  инсонларга  қувонч  улашган, қўйлар  сўйишиб эл  юртга  ош-нон   беришган.  Хақиқатдан  ҳам  тарихда инсониятга фоидали  кашфиётлар ҳадя  этган шарофатли  олим  ва фозил  зотлар халол никохдан  туғилган  зоти пок  инсонларнинг фарзандлари эди.
Зино  қилаётган  киши  жамиятга  хиёнат  қилаётган  бўлади. Пайғамбар соллаллоху алайхи ва саллам  айтдилар: «Қайси  бир  қавмда  зино  авж  олса, Аллоҳ ўша қавмга  бир  балони юборадики,  бу балони  уларнинг  ота-боболари ҳам кўрган эмас». Зинокор ўз жонига  ҳам  ҳиёнат  қилган  бўлади, чунки у  бу  гуноҳи  сабаб  дунёда  турли аламли  касалликларга, маломатларга,  охиратда  эса даҳшатли  азобга  дучор  бўлади.
Бутун дунё одамларига  шармандалик  ва оғир  мусибат  бўлмиш ОИТС касаллигини  келтириб чиқарган  ва  тарқалишига  сабаб бўлаётган  омил зино  эканлиги  ҳаммага маълум  ҳақиқат.
Аллоҳ  таооло буюради: “Зинога  яқинлашманглар! Чунки у  бузуқлик ва  ёмон  йўлдир”, (Ал Исро, 32оят.)
Зино  келажак  наслларга  ҳам  ҳиёнатдир. Улар майиб–мажруҳ,  ногирон ҳолатда  туғиладилар. Руҳан  тушкунлик  ва  тарбиядаги  ноқислик бир  умр  уларни  тарк  этмай, тўлақонли ҳаёт  лаззатларидан  баҳра  ололмай,  афсуслар  домида  яшаб ўтадилар.


Қўшчинор масжиди  имоми А.Атабаев.