Суннат ва намоздан кейинги зикрлар

Маҳкам тутгин жамоат эътиқодин,
Нари солгин мухолиф ижтиҳодин.
Сўфий Аллоҳёр

Кейинги кунларда суннат намозларига ҳамда намозлардан кейин жамоат бўлиб айтиладиган зикр ва дуоларга бепарво бўлаётганлар пайдо бўлмоқда. Аллоҳ таолога шукрлар бўлсинки, бизнинг юртимиздан чиққан уламолар, хоссатан имом Аъзам

ҳанафий мазҳаби олимлари шариатимиз аҳкомларини фарзу вожибини, суннатлари ҳатто одобларини ҳам нонни чайнаб оғизга солиб қўйгандек, мусулмон умматига тақдим қилиб қўйганлар. Шу чайналган тайёр нонни амаллаб ютиб олсак ҳам, биз динимиз ва эътиқодимизни соф тутган бўламиз. Чунки улар, ҳар бир шаръий ҳукмларни ипидан игнасигача мукаммал ўрганиб чиққанлар, гўё данакни ичидан мағзини чиқариб берганлар ва мағзини ҳам тановул қилишга тайёр ҳолатга келтириб тақдим қилганлар. Уларнинг кўрсатмаларини амалга ошириш билан мусулмон уммати оят ва ҳадисларга камоли билан амал қилган бўладилар.
Ёз кунлари эди. Араб телеканалларидан бирида қаерда намоз фарз, суннати ва одоблари билан тўлиқ адо этилади, деган савол билан олимларга мурожаат қилинди. Жавоблар кўп бўлди. Аммо университетда дарс берувчи профессор-ўқитувчи айнан Ўрта Осиё – Мавароуннаҳрдан келган талабаларнинг намоз-лари ва одоблари диққатини тортганини қайд этди. Бу талабалар суннат деб айтилган намозларни беш вақтлик ибодатларида канда қилмасликлари, намоз-дан кейин бир оз бўлса-да ўтириб, зикрлардан сўнг Раббиларига дуолар қилиб туриб кетишлари уни хайрон қолдирганини айтди. Ва шу профессор ўша ерлик халқларнинг фарзандлари шунчалик намоз ўқиётган бўлсалар, уларнинг диёр-ларида намоз тўкис, суннат ва одоблари билан ўқилади, деган фикрга келга-нини эътироф этди.
Дарҳақиқат, ибодатнинг мағзи бўлган дуосиз, зикрларсиз намозни тасаввур қила олмаймиз. Зеро, намоз мўминнинг меърожи бўлса, дуою илтижо қилиш Аллоҳ таолога янада яқинроқ қиладиган мақомдир.
Имом Абул Баракот Ҳофизиддин Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Насафий Ҳанафий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг машҳур “Мадорику ат-танзил ва ҳақоиқу ат-таъвил” асарларида Қуръони каримни Шарҳ сураси 7-8- оятларининг тафсирида шундай деганлар:
Бас, (эй, Муҳаммад!) Қачонки, (намоздан) фориғ бўлсангиз, (ўрнингиздан) туринг ва Раббингиз сари рағбат (билан дуо) қилинг!
Яъни, халқларни, одамларни ҳақга, имон-эътиқод, тоат-ибодатга чорлашдан фориғ бўлсангиз, Раббингизнинг тоати-ибодати билан шуғулланишга жидди-жаҳд билан киришинг. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: -Намозин-гиздан фориғ бўлсангиз, дуоларга жидди-жаҳд қилинг,- дедилар. Уламоларнинг ихтилофи салом беришдан аввал ёки саломдан кейин зикр ва дуоларга машғул бўлиш борасида бўлди. Банда ўзига берилган неъматларни ва Аллоҳ таоло ке-лажакда берадиган ваъдаларини фикр-мулоҳаза қилиши билан барча ҳолатига шукр қилиши, Аллоҳга ҳамд айтиши, Уни улуғлаши кераклиги маълум бўлади. Ибодатга қоим бўлиши ва унда бардавом туриши келиб чиқади. Аллоҳ таоло ўз қудрати ва бандаларига юксак фазли билан тоатида бардавом туришлик йўл-ларини берган. Солиҳ амаллари қаторида намоздан кейинги зикр ва дуолар қо-им туришнинг энг афзали ҳисобланади. Шунда бирон муддат инсон Аллоҳга бандачилик қилишдан қолмайди. Бир ибодатдан бўшаса, унга бошқасини улаб кетади.
Баъзи ёшларимизнинг намоздан салом бериш билан ташқарига чиқиб кетишла-ри мазкур ояти карима аҳкомларига зид экани маълум бўлади. Тарки суннат ва одобсизлик билан ўз савобларидан маҳрум бўлаётганлари ачинарлидир.
Оятнинг давомида Аллоҳга бўлган рағбатингни, интилишингни холис Ўзи учун қилишга буюради. Унинг фазлидан кўра улуғроқ неъмат йўқлиги боис, Ўзига таваккал қилиб, Аллоҳнинг фазлини сидқидил билан сўраш бандаликнинг жавоҳирларидан саналади. Зеро, Иброҳим сурасида: “Имон келтирганлар Аллоҳгагина таваккул қилсинлар !”, дейилади.
Имом Исмоил Ҳаққий Истанбулий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Руҳул баён” номли асарларида мазкур оятлар мазмуни юзасидан қуйидагича фикр берганлар:
Агар фориғ бўлсангиз, яъни Дин аҳкомларини етказишдан бўшасангиз ёки дун-ёвий муҳим ишларни битирсангиз, туринг! Оятдаги бу буйруқ астойдил ибо-датга киришиш, берилган ва келажакда бериладиган алвон-алвон неъматларга шукр қилишга бутун куч-ғайрат билан ҳаракат қилиш маъносидадир. Ушбу ҳукм билан аввалги оятлар ҳукмини боғланишини кузатиш мумкин. Мусанниф алайҳирраҳма, ваҳий қабул қилишдан фориғ бўлсангиз, уни етказиш учун ту-ринг, деб таъвил қилиш дуруст бўлишини айтган. Имом Ҳасан раҳимаҳуллоҳ: -Саломат, тинч-хотиржам бўлсангиз, бўш вақтингизни Аллоҳ таолонинг тоат-ибодатига сарфланг,- дейиш дурустлигини айтганлар.
Ривоят қилишларича, Шурайҳ раҳимаҳуллоҳ бир куни бир-бири билан курашиб юрган икки киши олдидан ўтиб қолдилар. Уларнинг бири бўш турар эди. Шунда: -Бу одамга нима бўлди? Ахир Аллоҳ ўз Каломида: “Қачонки, фориғ бўлсангиз, туринг!”- деган-ку?!- деди,- Ҳеч иш билан шуғулланмай кишининг бўш ўтириши ёки на дунёси ва на охиратига фойдаси бўлмаган иш билан маш-ғул бўлиши фикр-мулоҳазасининг саёзлиги, ақлу заковатининг пастлигидан ва ғафлатга бутунлай ўралиб олганидандир.
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу: -Мен сизлардан биронтангизнинг бўш, фориғ бўлиб туришингизни ҳеч ёқтирмайман. Хоҳ дунё ишида бўлсин, хоҳ охират ишида бўлсин ҳеч ким ҳаракатида тўхтаб қолмасин,- дедилар.
Демак, инсон у ёки бу бирон шаръий аҳком ижроси узра, амал устида бардавом бўлмоғи керак экан. Имом Қатода ва Заҳҳок раҳимаҳумаллоҳ айтадилар: -Намоз ўқиб бўлдингми, дуо қилишга киришгин!
Абу Мадян Мағрибий қуддиса сирруҳу: -Дар таъвили ин оят фармудаки, чун фориғ шавий аз мушоҳада, акнун насб кун дил худро барўйи мушоҳадатэ жамолэ Раҳмон. Яъни, ушбу ояти кариманинг таъвили шуки, агар мушоҳада юритишдан бўшасанг, энди дилингни тургазда ўзинг (дилинг билан) Аллоҳ таолонинг жамоли ҳақида мушоҳада қилгин!
Соҳиби Кашшоф имом Замахшарий раҳимаҳуллоҳ: “Фансоб” лафзини фатҳали ўқишда рофизийларнинг имоматликни ҳазрат Алига олиб бериш тўғрисидаги сафсаталарига раддия бордир,- деганлар. Чунки, улар “фансиб” деб касра билан ўқиб даъволарини исботлашга уринадилар. Имом ҳазратлари: -Агар шундай ўқиш мумкин бўлганда, машҳур қорилар ҳам ўқиган бўлар эдилар,- дейди. Ун-дай бўлса, бу амр бошқалар учун Али каррамаллоҳу важҳаҳу ҳазратларига нис-батан адоват, душманлик, хусумат ва ёмон кўришликка амр этилган бўлар эди.
Ояти карималар мазмунини Исмоил Ҳаққий раҳимаҳуллоҳ қуйидагича таъвил қиладилар: Ёлғиз Раббингга рағбат қил! Рағбатнинг асли бирон нарсага эришиш учун жидди-жаҳд қилиш, астойдил саъй-ҳаракат қилишни билдиради. Шу сабаб бу лафз “фи” қўшимчаси билан ишлатилади. Аммо “ила” қўшимчаси билан келиши ўша нарсага интилиш, бутун вужуди, ҳирс-туйғуси билан унга қизиқиш, талпинишни тақазо қилади. Агар “ундан” маъносини билдирувчи “анҳу” сўзи билан “рағиба анҳу” дейилса, рағбат ва қизиқишларини, интилиш-ларини тўхтатиш, балки бутунлай бу ишдан бош тортиш кераклиги билинади.
“Ал-Қомус” луғат китобида бу лафз рағбат қилиш ирода қилиш, хоҳлаш маъно-ларида ишлатилади, дейилган. Шу ояти кариманинг маъноси: дуо ва сўровлар билан Унга рағбат қил, интилгин бўлади. Ундан ўзгадан сўрамагин! Чунки, ёл-ғиз Унинг ўзи сенинг барча сўров ва талабларингни рўёбга чиқара олувчи Қодир зотдир!
Хулоса қилиб намоздан кейин зикр-тасбеҳлар айтиш, Қуръони каримдан тиловат қилиш Қуръони карим аҳкомлари ва ҳадиси шарифлар билан собит қилинган амаллар экан.
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “ал-Азкор” асарларида шундай деган-лар: -Олимлар намоздан сўнг зикр билан машғул бўлишни мустаҳаб амал деб ижмо қилганлар. Бу ҳақда кўплаб саҳиҳ ҳадислар турли йўллар билан ривоят қилинган. Шуларга кўра, намоздан кейин зикрлар қилади: тасбеҳ, таҳмид ва такбир, таҳлиллар айтади. Қуръони каримдан хоҳлаганча тиловатлар қилади. Кейин дуо ва илтижода туради.
Инсон ўзини ибодат ва зикр вақтида сувдаги балиқдек тутиши имонининг камолоти ва савобининг кўпайишига сабаб бўлади. Аксинча, ўзини қафасга тушиб қолган қушдек ҳис қилса, бу имоннинг заифлиги, эътиқоднинг бўшлигига далолат қилади.
Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ Сунан асарларида Абу Умома розияллоҳу анҳу-дан ривоят қиладилар: Расул акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради-лар: -Қайси дуо мақбулроқ бўлади? –Кечанинг охирги вақтидаги ва фарз на-мозларнинг сўнггидан қилинган дуолар,- деб жавоб бердилар. Саҳобалар айнан намоздан кейин дуолар қилишга рағбат қилганлар. Зеро, Ҳадис Қудсийда: -Кимнинг таҳорати бузилса-ю, таҳорат олмаса Менга жафо қилибди. Ким таҳорат олса-ю, намоз ўқимаса Менга жафо қилибди. Ким намоз ўқиб, Менга дуо қилмаса жафо қилибди. Бандам дуо қилса-ю, Мен уни ижобат қилмасам, жафо қилган бўламан. Ваҳоланки, Мен жафокор бўлган Раб-бингиз эмасман,- дейилган. Демак, намоз тамом бўлгандан кейин дуога машғул бўлиш Аллоҳ таолони рози қиладиган мақом ва амаллардан саналар экан.
Ҳазрат ибн Аббос розияллоҳу анҳумо намоз тугаганлигини жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг такбир айтишларидан билиб олганлари риво-ят қилинган. Намоздан кейинги такбир ва тасбеҳларни Пайғамбаримиз уч бора такрор айтар эдилар: Субҳаналлоҳ, Субҳаналлоҳ, Субҳаналлоҳ, Алҳамду лил-лаҳ, Алҳамду лиллаҳ, Алҳамду лиллаҳ ва Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар,- деб айтар эдилар. Бу зикрлар эса намоз тугагандан сўнг жамоат билан айтилганига ишора бор. Чунки, саҳобаларнинг намоз ҳолатида ўтиришларидан намознинг тугаганини бошқалар била олмаганлар. Бу улуғ зотлар саломдан кейин ҳам намоз ҳолатида ўтиришда давом этганлар, ҳозирги “бидъат” дегув-чиларга ўхшаб сафдан ҳам, масжиддан ҳам чиқиб кетмаганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига баъзи саҳоблар ке-либ: -Эй, Аллоҳнинг расули! Саховатпеша саҳобалар сахийликлари билан тоат-ибодатларда биздан ўзиб кетмоқдалар! Бизга ҳам бирон нарса ўрга-тинг, токи биз ҳам шундай ажр-савобларга эга бўлайлик,- деб мурожаат қилдилар. –Намоз сўнггидан 33 мартадан Субҳаналлоҳ, 33 марта Алҳмду лиллаҳ, 33 марта Аллоҳу акбар, деб юзинчисига Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодир,- десангиз катта ажрларга эга бўласиз,- дедилар. Бир муддатдан сўнг буни бой саҳобалар ҳам билиб олдилар ва намоздан кейин айта бошладилар. Саҳобийлар яна келиб: -Бойлар биздан билиб олиб улар ҳам намоздан сўнг бу зикрларни айтяптилар, бизга бошқаларини ўргатинг, дедилар. –Бу Аллоҳ-нинг уларга берга фазлидир,- дедилар. Мазкур ҳадисда ҳам зикрлар жамоат билан ўқилгани маълум бўлмоқда.
Қуръон ва оятал курсий баёни: машҳур ҳадисда намоздан кейин оятал курсини ўқиш фазилати баён қилинди. Унга кўра, жаннат билан унинг ўртасидаги тўсиқ тириклиги бўлади. Яна бу умматнинг намозлардан кейинги энг афзал ибодати Қуръон тиловати экани қайд этилган. Демак, фарз намозидан кейин суннатла-рини ўқиш, ундан кейин зикр ва тиловатлар улаш ва охирида дуо қилиш гўё қимматли дурларни териб олиб уларни чиройли қилиб ипга тизишга ўхшайди.
Намоздан кейинги зикр, тиловат ва дуоларни бидъат деяётганларнинг аслида мақсадлари бошқадир. Улар Аллоҳнинг динига таъна етказиш, уни заифлаши-шига сабаб бўлиш ва айниқса, билиб-билмаган ҳолда мусулмонларнинг тинч-лиги, осуда ҳаётларига раҳна солишга интилаётганлари келиб чиқади. Муҳта-рам Расулимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: -Ким мункар ишни кўрса, қў-ли билан қайтарсин! Қўли билан қайтара олмаса, тили билан қайтарсин! Бунга ҳам қодир бўлмаса кўнгли билан ёмон кўрсин! Аммо охирги чораси имонининг бўшлигидандир,- деб огоҳлантирганлар.


Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом  институти катта ўқитувчиси,
 “Яккасарой” масжиди имом хатиби   З.ШАРИФОВ