Бекорчилик бузуқлик ўчоғи

Аллоҳ таоло инсонни ердаги халифаси қилиб яратган. Шу сабабли ер юзини ободу кўркам қилиш одам фарзандининг азалий бурчидир.Динимиз таьлим олиш, хунар ўрганиш, халол касб эгаллашга тарғиб қилади. Дунё хаётида яхши яшаш учун муомала , халол мехнат қилиш,тирикчилик билан умр ўтказиш керак. Албатта шундай гўзал амаллар Аллох таолонинг розилигини топишга васила бўлади. Жумладан (жума сураси 10- оятида) мархамат қилинади. ”Бас қачонки,намоз адо қилингач, ер юзида тарқалиб, Аллоҳнинг фазли (ризқи) дан истайверингиз. Аллоҳни кўп ёд этинг шояд нажот топсангиз”.  Шу ўринда Пайғамбаримиз (а.с.) айтганлар “ Аллоҳ таоло хунарманд бандани яхши кўради”. Бу эса инсонни камолот сари етаклайди. Бугун ёшларнинг аксарияти бекорчилик оқибатида бузилиб,  вақтини бехуда исроф қилмоқда. Аъроф сураси 31- оятида “У исроф қилгувчиларни севмайди”, деб огоҳлантирган. Бежизга ота буваларимиз “бекорчидан худо безор” дейишмаган. Ёшлар кўп холларда интернетдан кўнгилочар восита сифатида фойдаланиб эртаю кеч қимматли вақтини сарф қилмоқда .Турли оммабоп сайтлар, ижтимоий тармоқларда  ҳаёсизлик, тубанлик, лоқайдликка тарғиб қилади. Ёшлар тафаккурини заифлаштириб, онгини бузуқ ғоялар билан заҳарлаб қўймоқда. Бу каби бузуқлик эшигини очган кимса дунё хаётида хам охиратда хам лаънатга дучор бўлади. Росулимиз (а.с.) дедилар “Қиёмат куни то беш нарса хақида. Умрни нимага сарфлагани, ёшлигини нимага  кетказгани,молини қаердан касб қилгани ва сарфлагани, билганига қандай амал қилгани хақида сўралмагунича банданинг қадами Роббиси ҳузурида силжимайди”. Телефон хотирасидаги турли видео лавҳалар, интернет орқали намоиш этилаётган хабарлар ёшларимизни манқуртликка етаклаяпти. Бундай холатлар йигит қизларимизни охир оқибат оғир гуноҳ содир этишига шармандаликка сабаб бўляпти. Ахир умримиз, вақтимиз, ёшлигимиз, соғлигимиз, ғанимат эмасми? Буларни исроф қилиш эса оғир гуноҳдир.

Имоми Термизий ривоят қилган хадисда “Беҳуда ишларни тарк этиш исломнинг гўзаллигидан” дейилган.

Ўзлигимизни одоб аҳлоқимизни хаё имонимизни йўқотиб қўймайлик.


Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани “Рамазон қори”, “Р. Бобохонов” жоме масжидлари имом хатиби  М. Абдуллаев А. Туланов