Яхшиликни қилгину сувга от

Қадимда бир шахарда яшовчи нонвой киши бўлиб унинг бир яхши одати бор эди. Хар куни бозорга нон сотгани  кетаётиб дарёдан ўтарди. Хар сафар дарёдан ўтиш учун кўприкка келганида тўхтаб дарёга бир нонни ташлар ва йўлида давом этарди. Бунинг сабабини сўраган шогирдларига отам менга шундай қилишни буюрган деб жавоб берарди. Шогирдлари эса устоз шуни ўрнига ўша нонни бирор бир камбағалга берсангиз бўлмайдими одамлар сизни хасисликда айблаб хеч яхшилик қилмайди деб маломат қилишади. Агар шундай қилсангиз маломатдан хам қутилар эдингиз, қолаверса бу ташлаган нонингизни ким хам биларди уни хеч ким емайди хам дейишса нонвой яхшилик қилгину сувга от хеч ким билмаса балиқ билар балиқ билмаса холиқ (оллох) билар яъни хеч ким емаса балиқ ейди балиқ ҳам емаса оллох ўзи уни кимга ризқ қилиб беришни билади оллох менинг қилаётган амалимни кўриб турибди деб жавоб берар экан. Шу юрт подшохининг бир ўғли бўлиб кунларнинг бирида кемасида саёхатга чиқмоқчи бўлибди. Сарбон хаво очиқ эмас бугун дарёга чиқманг тўфон бўлиши мумкин деган сўзини эшитмабди ҳам. Ўзининг хос одамлари билан кемада денгизга чиқиб кетибди. Орадан  хеч қанча вақт ўтмасдан тўфон кўтарилибди кемадагилар сувга ғарқ бўлибди. Олохнинг инояти ила фақат шахзода омон қолибди. Сув уни кимсасиз бир оролга суриб чиқариб қўйибди. Воқиадан хабор топган шох қаттиқ қайғуга тушибди ўғлини қирқ кун ўғлини кутибди хеч қандай хабар бўлмагач ўғлини ўлган деб эълон қилибди. Савдогарлар кемаси оролга сув олиш учун тўхтабди. Шахзода уларга кемаси тўфонга учраб сувга ғарқ бўлганини айтиб ўзини бирга олиб кетишини илтимос қилибди. Савдогарлар шахзодани ўз шахрида қолдириб йўлида давом этишибди. Ўғлини вафот этган деб қайғуга ботган шох уни тириклигини кўриб хайратланибди.  Ўғли отасига кемаси халокатга учраганини хамма сувга чўкиб ёлғиз ўзи бир кимсасиз оролга тушиб қолганини савдогарлар сув олишга тўхтаб уни ўзи билан бирга олиб келганини айтиб берибди. Шох таажжубланиб бир нарсага хайронман шунча кун кимсасиз оролда қандай қилиб омон қолдинг дебди. Ўғли отажон хар куни дарёдан бир хил вақтда битта нон оқиб келди орада бирор кун хам келмай қолмасди. Шу нонни еб омон қолдим бўлмаса очликдан халок бўлишим аниқ эди дебди. Шох бунда бир хикмат бор дебдида навкарларига дарёга нонни ким оқизади билиб келинглар ман уни мукофатламоқчиман дебди. Шохнинг хизматчилари дарё ёқалаб чиқиб кўрса бир киши сувга нон ташлаётган экан. Бир неча кун кузатибди. У киши эса хар куни бу одатини  канда қилмабди. Ўзлари излаётган киши шу одам эканлигига амин бўлишгач унга шох чорлаётганини айтишибди. Нонвой шохнинг хузурига келгач шох унга бўлиб ўтган воқиаларнинг хаммасини бирма бир сўзлаб берибди. Унинг қилган яхшилиги сабаб ўғлини ўлимдан қутилиб қолганини айтибди ва ундан нима сабаб бу ишни қилишини сўрабди. У киши бу ишни отаси қилганини ва ўғлига хам шу ишни қилишни васият қилганини айтиб отаси доим яхшилик қилгину сувга от хеч ким билмаса балиқ билар (яъни бир яхши иш қилсанг уни унут яхшилигингни миннат қилмагин хеч ким билмади демагин)  балиқ хам билмаса холиқ билар (сени қилган яхшилигингни хеч билмаса хам кўрмаса хам олллох билиб турибди қилган яхшилигинг эвазига унинг ўзи мукофот беради) деб насихат қилишини айтибди. Шох нонвойдан жуда хурсанд бўлибди ва уни қимматбахо нарсалар билан мукофотлабди. Азиз мухлислар баъзан яхшилик қиламизу уни риёкорлик мақтаниш миннат қилиш билан йўққа чиқарамиз. Гохида эса бу одам қилган яхшиликни билмайди унга яхшилик қилишни кераги йўқ деймиз. Бизлар қилган яхшиликни у билмаса худо бор кўриб турибдию демаймиз. Зеро яхшилик хар биримизни хар куни қилишимиз шарт бўлган ишдир.


М Қосимов ва А Усмонов “Еттичинор”  хамда  “Гулистон” масжидлари имом хатиблари