Тинчлик - энг улуғ неъмат
Барчамизга маълумки, мустақиллигимизга 23 йил тўлди. Шу йиллар мобайнида мамлакатимизнинг барча ҳудудида кенг кўламли ўзгаришлар, беҳисоб ривожланишлар бўлди. Мустақиллигимизга эришган кунларимизданоқ жамият ҳаётини ислоҳ этишга катта эътибор қаратилди. Юртбошимиз И.А.Каримов: “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун, унинг фаровон ҳаёти учун хизмат қилиши керак” деб таъкидлаган эди. Дарҳақиқат, юртимизнинг қайси гўшасига борманг, ҳар бир соҳанинг юксалиши ва тараққий этиши яққол намаён бўлади. Бугунги кунда салоҳиятли ёшларни тарбиялаш мақсадида замонавий лицей ва коллежлар, умумтаълим мактаблари, спорт ва санъат масканлари барпо этилмоқда. Мамлакатимизда буёдкорлик ишлари ривожланиб, заминимиз гулаб-яшнамоқда. Қатор тарихий обидалар қайта таъмирланди ва янги-янги зиёратгоҳлар барпо этилди. Жумладан, Президентимиз ташаббуслари билан муборак хайит байрами олдидан “МИНОР” номли жоме масжиди қуриб битказилди ва халқ ибодати учун торширилди.
Юртимизда тинчлик, барқарорлик устивор бўлгани учун ҳам беқиёс ютуқларга эришмоқдамиз. Бугунги кунда дунёдаги маърифатли халқлар юрт тинчлиги - тараққиётининг асосий шарти, гарови эканлигини яхши англаб етмоқдалар. Шунинг учун ҳам ер юзида тинчлик ва барқарорликни асраш фақат бир халқ ёки мамлакатнинг эмас, балким бутун инсонларнинг муқаддас бурчларидир.
Дунёда тинчликни бузиш, минг минглаб болаларни етим ва қаровсиз қолдириш, одамларни бошпанасиз, оч нахор, сарсон-саргардон қилиш билан ғаразли мақсадларга етишни ўйлайдиган ювуз кимсалар ҳар замонда бўлган, бугунги кунда ҳам улар қиёфасини ўзгартириб ёвуз ишларни қилишга уринмоқдалар. Бунинг оқибатида гуллаб яшнаётган шаҳарлар вайронага айланмоқда. Тинчлигини йўқотган халқ ўз уйларни ташлаб кетмоқда.
Доно халқимизда бир мақол бор: Бир кун жанжал чиққан жойда қирқ кун файз барака кўтарилади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В.) айтганларки, “Икки неъмат бор, кўпинча инсонлар бу икки неъматнинг қадрига етмайдилар. Биринчиси – тинчлик-омонлик, иккинчиси – сиҳат-саломатликдир”. Барчамиз тинчликнинг қадрига етайлик!
Андижон вилояти Булоқбоши тумани
Ширмонбулоқ жомеъ масжиди имоми
Мирзакаримов Давронбек