Ношукурлик ёҳуд омонатга хиёнат

Мустақиллик эл-юртимиз учун ўз тақдирининг ҳақиқий эгаси бўлиб, қадр-қимматини англаб, муносиб хаёт қечириш, истеъдод ва қобилиятларини намаён этиш имкониятларини  берди. Шу ўринда Ислом дини тинчлик, инсонлар ўртасида меҳр-мурувват, ўзаро ҳурмат ва инсоний фазилатларга даъват этувчи диндир.

Динимиз таълимотида ер юзини обод қилиш, яхши ишларни амалга ошириш, Аллоҳ берган  неъматларидан фойдаланиб шукрона келтириш улкан савобларга сабаб бўлувчи солиҳ амаллар ҳисобланади. Аксинча, ер юзида фисқу фасод қилиш, бировнинг молига-жонига қасд қилиш,  қолаверса ўз жонига қасд қилиш каби ишлар қораланиб, улар оғир гуноҳлар эканлиги таъкидланади.
    Ислом динининг асослари бўлмиш Қуръони карим оятлари ва Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида  инсоннинг ҳаётига ноҳақ тажовуз этиш, ўзини ўзи ўлдириш, бировнинг моли, ор-номусига зарар етказиш қатъиян ман этилади. Ҳаёт инсон учун бир маротаба бериладиган энг қадрли омонатдир. Шунингдек, у Аллоҳ таоло томонидан инсонларга берилган имконият ва масъулиятдир. Аллоҳ таоло одамларга шундай имконият ва масъулиятни берган экан, инсон бу неъматни қадрламоғи, бунинг учун  шукроналар қилмоғи лозим, қолаверса Аллоҳ таоло берган шундай даражага мос холда яшамоғлик лозим бўлади. Уни суистеъмол қилиб ўз жонига қасд қилган одамни Аллоҳ таоло кечирмайди.
    Одамзот  бундай неъматларни асраб авайлаб қадрлаши керак, унга хиёнат қилмаслиги керак, акс ҳолда энг оғир жиноята қўл урган, ўзи эса катта гуноҳ орттирган бўлади. Қурони каримда инсонни ўзининг яшаш ҳуқуқига тажовуз қилишидан ман этилиб:
   Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди: “Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга раҳмлидир. Ким ҳаддан ошиб, зўравонлик билан шундай қилса, Биз уни дўзахга киритажакмиз. Бу Аллоҳ учун осон бўлган ишдир” (Нисо, 29-30).
 Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: “Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда марҳамат қилурки: “Бандам ўзини-ўзи ўлдириб, Менинг унга берган умримга шукр қилмай, шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилдим”.   Яна ҳадисда “Ким ўзини бирор нарса билан ўлдирса, қиёматда ўша нарса билан азобланади”, - деганлар. (Муттафақун алайҳ)
     Минг афсуслар бўлсинки, ҳозирги кунда баъзи инсонларда ва ёшларда хаётнинг баъзи муаммоларига сабру матонат етишмай ўз жонларига қасд қилаётганларининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Буни Аллоҳ берган ҳаётига ношукрлик оқибати деб баҳолашдан ўзга чора йўқ. Бундай мудҳиш ҳолатлар нафақат Ислом таълимоти, балки Аллоҳ таолонинг қазои қадарига ҳам туғён қилиш, унга қарши бориш демакдир. Ўз-ўзини ўлдириш нақадар оғир гуноҳ эканини шундан ҳам билиш мумкинки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай ишни қилган кишига жаноза намозини ўқимаганлар. Шунга кўра исломий манбаларда ўз-ўзини ўлдирган кишига масжид имоми-хатиблари жаноза намози ўқиши дуруст эмас дейилган.
   Хар биримиз ёшлар тарбисида эътиборли бўлиб, уларни миллий, диний қадриятларимизга амал қилган холда таълим тарбия берсак, ўзимиз хохлагандек орзу-хавас кўрсатадиган, ҳалқига ва жамиятга фойдаси тегадиган хаётнинг баъзи муаммоларига дуч келганда довдираб юқоридаги номақул ишларни қилиб ота-онасини юзини ерга қаратиб кетадиган эмас, жисмонан балким руҳан тетик ва маънан соғлом, етук фарзандларни вояга етказган бўлардик. Шундагина бундай салбий холатларни олдини олишга озгина бўлса ҳам хиссамизни қўшган бўлардик.

 

Пискент тумани бош имом-хатиби в.в.б: Зайнилобиддинхон Қудратов.