Миллиий-диний қадриятларимизнинг кушандаси: бидъат-хурофотлар

Халқимиз орасида асрлар мобайнида нишонлаб келаётган маросимларни тўғри ташкил этиш, уларни турли бидъат-хурофот амаллардан тозалаш ва исрофгарчиликка йўл қўймаслик ўта муҳимдир. Шу ўринда жамиятга, ҳатто динга зарар келтирадиган ушбу «Бидъат ва хурофот» мавзусига тўхталиб ўтишни лозим топдик.


 “Бидъат” сўзи луғатдаги маъноси “янги пайдо бўлган” маъносини англатади. Шаръий истилоҳда ислом дини мукаммаллик даражасига етгандан кейин пайдо бўлган нарса “бидъат” дейилади.
 Ҳазрат Алишер Навоий асарларида бу сўзни «ёқимсиз» деган маънода ҳам қўллаганлар.
Бидъат” сўзи адабиётда бемаъни, сафсата, уйдирма маъноларида ҳам ишлатилади. Кўп ҳолларда ҳалқимиз  “бидъат” сўзига “хурофот” сўзи қўшиб ишлатиб келган.
 Хурофот сўзининг тарихи аслида қуйидагича Имом Аҳмад ибн Ҳанбал “Муснад” асарида келтирган бир ҳадисга кўра Бани Узро деган араб қабиласи бўлиб, улар жоҳилият даврида қуёшга сиғинишган. Бир куни шу қабиладан бўлган Хурофа исмли кишини жинлар ўзлари яшайдиган маконга олиб кетади ва ўз яшаш тарзлари билан таништириб, яна олиб келиб қўйишади. Шундан сўнг Хурофа (Хурофот) эса кўрган-кечирганлари ва жинлар ҳаётига доир ҳар хил гапларни инсонларга айтиб юради. Буни эшитганлар Хурофани айтганларига ақлларига сиғмайди ва ишонмайдилар. Шу боис инсонлар бирор ақлга сиғмайдиган гап эшитишса, “Бу Хурофа айтган гапларга ўхшайди-ку!” дейишни одат қилганлар. Кейинчалик инсонлар ақлига сиғмайдиган ва шаръиатда йўқ нарсаларни “Хурофот” дейдиган бўлишган.
 Ҳалқимиз орасида исломда бўлмаган қуйидаги маросимлар: “Биби сешанба”, “Мушкул кушод”, “Ҳайит” ва исломда рухсат этилган “Мавлуд” ва бошқа баъзи маросимларда бидъад-хурофотларга ва исрофгарчиликларга йўл қўйилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.
  Муҳтарам Президентимизни “Тўй, маросим ва маракаларни меъёрида ўтказиш” ҳақида 1998 йил 28 октябрь, ПФ – 2100 – сонли Фармонлари ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси тамонидан 2002 йил 28 декабрь “Тўй, маросим ва маракаларни меъёрида ўтказиш” ҳақидаги фатвода ҳаммамиз учун муҳим бўлган кўрсатмалар ва йўл-йўриқлар белгилаб берилган. Президентимиз фармонларида “..Муқаддас динимиз, қадриятларимиз, урф-одатларимиз ва анъналаримизнинг ҳақиқий моҳиятини хаётий, таъсирчан мисоллар асосида кенг ҳалқ оммасига етказиш қатъий йўлга қўйилсин...” дейилган.
Ҳалқимизни бундай жаҳолат гирдобидан олиб чиқишга харакат қилишиз лозим. Муқаддас динимиз, қадриятларимиз, урф-одатларимиз ва анъналаримиз билан биз қоралаётган бидъат-хурофатларни фарқини ҳалқимизга етказишлигимиз лозим.
   Бидъат-хурофотларни баъзиларига юртимизга ислом дини кириб келишидан олдин аждодларимиз амал қилиб келган бўлса, баъзиларини ислом дини кириб келгандан сўнг динни яхши тушунмаслик ва ислом динини ниқоб қилиб, баъзилар мусулмончиликда йўқ бўлган янгиликлар киритиб ҳалқни чалғитиб манфаъат манбаига айлантиришган. Ислом динига нисбатан қалбларида муҳаббат юқори бўлган соддадил ҳалқимиз бу бидъат-хурофотларга тушунмай амал қилиб келмоқдалар.
  Одатда бирор бидъат-хурофотни қилинса, бу иш нотўғри дейилса ото-боболаримиз қилган дейишади.
Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
“Уларга (мушрикларга): «Аллоҳ нозил этган нарсага (оятларга) эргашингиз!» – дейилса, улар: «Йўқ, биз ота-боболаримиз нимани қилган бўлса биз ҳам ўшанга эргашамиз», – дейдилар. Ота-боболари борди-ю, ҳеч нарсага ақллари етмайдиган, тўғри йўлни тушунмайдиган ва тўғри йўлдан юрмайдиган бўлган бўлсаларчи?!” (Бақара, 170).
 Ахир ота-боболаримиз тарихига назар ташласак, XIX-аср охирларида ва XX-аср бошларида Чор Россиясини мусталакасига айлантирилиб бутун турмуши, урф-одатлари ва маданий негизлари зўровонлик билан барбод этилгандику, қарийиб XX-асрда шўролар мустабид тузуми остида энди ҳалқимизни дини, тили ва ғурури топталди.  Юртимизда мустақиллик шарофати билан миллий-диний қадриятларимиз тикланди, ҳалқимиз ўзлигини англаб етди.
  Бидъат-хурофотни дард деб билсак, ҳар бир дарднинг даъвоси бор, бу дарднинг даъосини муқаддас динимиз ва миллий қадриятларимиздан излашимиз керак бўлади.
  Пайғамбаримиз САВ. айтадиларки:
  “Динда янги пайдо бўлган нарсадан четланинглар, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса бидъат, ҳар бир бидъат залолатдир”.
Яна Саҳл ибн Абдуллоҳ ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз САВ айтадиларки:
 “Ким Аллоҳ таоло азобидан қўрқиб, суннатга риоя қилса, Аллоҳ уни бидъат аҳлига бўладиган азобдан қутқаради ва уни жаннатга киргизади”.-деганлар.
 Юртимизни баъзи туманларида тўй-марака ва маросимларда ҳар ҳил бидъат-хурофотларга йўл қўйилмоқда.
  Масалан: «Биби сешанба» деган маросим шариатимизда йўқ. Аммо айрим жойлардаги «отинлар» сурпа ёзиб, Биби сешанбадан тилакларингизни сўранглар, деб буюришади. Бу мутлақо динимизга зид. Тилаклар Биби сешанбадан эмас, Аллоҳдан сўралади.
 Абу Язид Бастомий эса: «Банданинг бандадан паноҳ сўраши гўё ғарқ бўлаётган одамнинг иккинчи ғарқ бўлаётган кишидан мадад сўрашига ўхшайди», деганлар.
«Биби Мушкулкушод» деган маросим ёки қисса шариатимизда йўқ, мумкин эмас нарса. Мушкулни кушод қилувчи яъники, банданинг бошига тушган оғирликни енгил қилувчи, мушкул ишларни кушойиш қилувчи Аллоҳнинг ўзидир. Бошига мушкул иш тушган киши Аллоҳнинг зикрини қилиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган дуоларни ўқиш, такрорлаш, орқали мушкулини осон бўлишини сўрашлари лозим.
“Ҳайит”  бу кунда мусулмонлар байрам қиладиган, хукумат қарорлари билан дам олиш куни қилиб белгиланган, қариялардан ва етим-есирлардан хабар олиб ҳайр-саҳоват қилинадиган кундир.
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган хадисда Пайғамбаримиз САВ:
“Бева ва мискинга ғамхўрлик қилувчи Аллоҳ таоло йўлида юрувчи ёки туни билан ибодат қилиб, куни билан рўза тутувчи кабидир.”-деганлар.       
  Исломдан олдинги жоҳилият даврида Мадиналикларнинг байрам қиладиган кунлари бўлган эди. Шунда Пайғамбаримиз САВ: “Аллоҳ таоло бу кунларни улардан ҳам яхшироқ кунларга яъни, қурбон ҳайити ва рамазон ҳайити кунларига алмаштирди.”- дедилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тамонидан 2002 йил 28 декабрь “Тўй, маросим ва маракаларни меъёрида ўтказиш” ҳақидаги фатвода: “..Рамазон ва Қурбон хайити муборак байрам бўлганлиги учун барча оилалар бу кунларни шоду хуррамлик билан ўтказсинлар. Яъни, ҳайит кунлари хонадонларга гуруҳ-гуруҳ бўлиб фотиҳага бориш, бу кунларни азага айлантириш мумкин эмаслиги тушунтириб борилсин..” – дейилган. Ҳайит куни – улуғ байрам, уни азага, мотомга, ҳафагарчиликка айлантириб олмаслигимиз керак. Баъзи жойларда эркак-аёллар тўда-тўда бўлиб фотиҳага юриш ва азадорларни хонадонларда зиёфатбозлик, исрофгарчиликларга йўл қўйилмоқда. Азадорлар одамлар келади деб ҳайит кунига маҳсус таёргарлик кўриб, имконияти йўқлар қарзга ботмоқдалар.
Ҳанафий мазҳабига оид Ибни Обидийнинг “Раддул-мухтор ала дуррил-мухтор” китобида  (1жуз, 663-664 бетлар) баён қилинишича, “..таъзияни уч кун қилиб белгиланиши аслида таъзия билдирувчилар учундир. Жанозада иштирок эта олмаган киши уч кун ичида кўнгил сўраб, ҳамдардлик билдирсин. Кейин келиб маййит соҳибларининг ярасини янгиламасин. Шундагина ваъда қилинган савобга эга бўлади.” - дейилган. Шундан келиб чиқиб, ҳайит кунлари яна келиб таъзия билдириш жоиз эмас, чунки таъзия бир маротаба бўлади. Ўтганларни эслаш, уларни руҳини шод этиб, Қуръон тиловат қилиш, дуойи хайр қилиш яхши амаллар хисобланади, лекин бу ишлар Хайит кунининг байрамона кайфиятига асло таъсир қилмаслиги керак. 
 Аёллар ўртасида ўтадиган баъзи: Бешик тўйи, чилла гузорон ва бошқа турли маросимларда ҳам бидъат-хурофотлар, қанақадир ақлга сиғмайдиган, динимизда – миллийлигимизда йўқ бўлган ишлар бўлмоқда. Бу мавзуларда телевидиния, радио ва матбуотда уламоларимиз, маънавиятчилар, маҳаллалар, имом-хатиблар ва исломшунос мутаҳасислар кўп бора тушунтириш ишлари олиб бормоқдалар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур “Диний  расм-русумларни ҳанафий мазҳаби асосида ўтказиш ва бидъат-хурофотларнинг олдини олиш  чоралари” мавзуида қилган маърузаларида аёллар орасида тарқалган бидъат-хурофотларнинг асл моҳияти ҳақида гапириб, жумладан, бундай деди:
“Айрим отинойиларнинг аёлларни “Биби Сешанба”, “Мушкулкушод” каби хурофий маросимлар ўтказишга ундаётгани ҳақида эшитяпмиз. Ваҳоланки, отинойилар ўз номи билан аёл-қизларни маърифатга чорлайдиган муаллималардир. Улар орқали бидъат-хурофот эмас, ҳақиқий илму маърифат тарқалиши керак.”     
Аллоҳ таолога беадад шукрлар бўлсинки, юртимиз тинч, ҳалқимиз фаровон хаёт кечиришлари учун жуда кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Бундай саодатли кунлар тинчлик-осоишталик, фаровон хаёт кечираётган эканмиз, шу кунларнинг қадрини чуқур англаб, ҳалқимизга  бидъат-хурофотларни салбий оқибатларини етказиш барчаларимиз маъсул эканимизни хис қилишимиз лозим.


Пискент тумани  бош имом-хатиби в.в.б:  Зайнилобиддинхон Қудратов.