Ҳажжи мабрур саййи машхур ҳамюртларимиз ватанига қайтиб келдилар

Алҳамдулиллаҳи роббил аламин. Яратган роббимизга чексиз ҳамд ва шукуроналар бўлсин. Кечагина мустақиллик байрамимизнинг 25 йиллигини нишонлаш олдидан уни интизорлик билан кутаётган онларимизда.
Яъни 2016 йил 29 – Августъ куни санасида бутун юртимиз бўйлаб муборак сафар сари отланиб турган ҳожиларимиз қатори. Андижон вилояти Мархамат туманимиздан ҳам 32 нафар фуқароларимиз муборак сафарга бориш ниятида хаж сафарига кузатган эдик.


Эскиларимизнинг сўзларига кўра “Умр оқар дарёдур” деганларидек бир зум ўтмай, 24 кун мобайнида. муқаддас Мадийна ва Макка шахарлардаги муборак Масжидун Набий ва Масжидул Харам Кабатуллохнинг зиёрати ошиғида “Лаббайкаллоҳумма лаббайк, лаббайка лаа шарика лака лаббай, иннал ҳамда, вал неъмата, лакавал мулк лаа шарика лак” — дея талбия оҳонгида.
Аллохнинг чақириғига лаббай дея ўз муҳаббатларини изхори ила қадам босишган эди. Мана ойлар бир кундак ўтиб кетади дейишганидек, йигирма тўрт кун ҳам бир кундек ўтиб, бугун юримиз узра шу қатори туманимиздан ҳам “Хажжи мабрур саййи машхур” бўлган юртдошларимиз ўз ватанлари, уйи оиласи ва фарзандлари даврасига қайтиб келдилар. Ватан мухаббатида азиз ва мукаррам жойларда юрсаларда ўз она юртини қумсаган хожиларимиз зиёрат жойларнинг муборак ибодатларини адо этиб қалблари сурурга тўлган холида.

Улкан савобу ажрларга сазовар бўлишар экан, у ерда юрган тасуротлари ила ҳам юртларига ифтихор ила иҳлос билан қилган ибодатларини бир бир сўзлашиб ўз яқинларига улашишни бошлашди.
Биласизми биз Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам нинг равзаларини зиёрат қилар эканмиз, Аллоҳнинг уйи муҳташамКАБА га бениҳоят кўзимиз тушар экан беиҳтиёр кўзларимизда муҳаббат кўз ёшлари чиқиб кетганини билмай қоласан киши. Ўнг қўлларимизни кўтара тавофу ифоза бирлан айлана айлана шундоқ “Қора тошу” , “Хажарул асвад” -га бориб шундоқ рўбаров келибман.

Сафо ва Марва тоғлари ила сайй қилишда ҳақиқатдан ҳам “Иброҳим алайҳиссалом” —нинг аёллари, “Ҳожар” онамизнинг машаққат ила фарзанди “Исмоил алайҳиссалом” —га сув излаб чеккан машаққатларини юракдан хис қилдик.

Айтай десанг юрак тўлиб тугамайди бу таъсуротлар. Шунинг учун ҳар бир мўмин киши бориши мумкин бўлган юракдаги орзулари ила яшашликка ҳамда Аллоҳдан улкан ниятлар ила кўз ёшларида сўраб дуо қилишликка арзигулик жойлар эканига яна бир карра ишончим ила комил бўлдим.
Айтишадику бормаган ошиққа бир армон, етишиб кўрган инсонга минг армон. Шунинг у жойда ҳар бир боскан қадамимиз учун кўрган жойларимиз кўзларимизга яна бир кўрсам дея минг орзу билан яшаш ва етишиш биз қатори ҳаммамизга такрор ва такрор насиб айласин. Дея дуора қилишмоқда. Шу қатори Ватанимиз ободлиги учун, тинчлик неъматини бардавом бўлиши учун, дуолар қилишиб ҳамда марҳум юртбошимизнинг рухларига ҳам такрор ва такрор дуолар қилишиб қайтдилар.

М. Шарофуддинов Марҳамат туман бош имом-хатиби