Аллоҳнинг адолати
Бир куни хазрати Мусо алайҳиссалом Алллоҳга муножот килди: Ё Роббий менга адолатингни кўришни истайман, - деди. Жаноби Хак Мусо алайҳиссаломга: Ё Мусо шу тоғнинг этагига бориб ўтир ўша ерда адолатимни кўрасан - деб буюрди. Хазрати Мусо алайҳиссалом бориб ўша ердаги тоғ этагида ўтирди. Хеч ким йўқ қуш ҳам учмайдиган бир жой.
Мусо алайҳиссалом:
Ё Роббий бу ер хувиллаган кимсасиз бир ер экан бундай жойда сенинг адолатингни қандай кўраман? – деб сўради.
Жаноби Ҳақ:
Ё Мусо сабр кил! Адолатим шундай кимсасиз жайда кандай номоён булишини кўр! - деб буюрди.
Хазрати Мусо алайҳиссалом тўрт тарафга диққат билан қараб ўтирар экан, узоқда бир отлик пайдо булди. Суворий отини чоптириб келиб тоғ этагидаги чашмадан отига сув ичирди. Ўзи ҳам отдан тушиб кўлларини, юзини ювди. Шу аснода белидан олтин тўла ҳамённи чиқариб, қирғоққа, булоқ ёнига қўйди. Отини суғориб юз кўлини ювиб отига миниб йўлига кетди. Ҳамёнини унитиб ўша жойда колдирди. Кўп вақт ўтмай, бир бола булоқ олдига келди. Бола сув ичди, қўлини, юзини ювди. Кетаётиб олтин тўла хамённи кўрди ва уни олиб,ўйноқилаб, сакраб - сакраб булоқ олдидан узоқлашди. Шу пайт қўлига ассо ушлаган кўзи ожиз бир киши ҳассасини тошларга уриб - уриб булоққа яқинлашди. Сув ичди-да, булоқдан озгина узоқлашганда ҳамёнини унутган отлиқ қайтиб келди. Отлиқ мағрур бир қараш билан ўнгга - сўлга тикилди, ҳамён қолдирган чашма бўйини синчиклаб қаради. Ҳамёнини топа олмади. У ёқ бу ёққа қараб, асо ушлаб кетаётган кўрни кўриб колди. Отлиқ зудлик билан кўрнинг олдига бордида, кўрни ёқасидан ушлаб, «Ҳамёнимни бер», деди.
Кўр унга:
Шошилманг, биродар, қанақа ҳамён? Мен кўзи ожиз бир киши бўлсам, ҳамённи кўрмадим олганим ҳам йўқ, - деса ҳам отлиқ унга ишонмади.
Бу ерда сендан бошка ҳеч ким йўқ олтин тўла ҳамёнимни сен олгансан, - деб отлиқ кўрни ўлдирди.
Шунда Мусо алайҳиссалом:
Ё, Роббий бу ҳозир мен кўрган нарса адолат эмас зулмку ҳамённи кўр олмаган эди, - деб муножот килди.
Аллоҳ таоло:
Эй Мусо сен шундай ўйлайсан лекин кўрганларингнинг ҳаммаси адолатимдир. Отлиққа ҳамёнини унуттирдим. Бола келиб ҳамённи топиб олди. Ҳамён боланинг ҳақи эди. Отлиқ боланинг отасидан олтин тўла хамён қадар пул олган эди. Боланинг отаси ўлди. Отлиқ боланинг отасидан олтин тўла ҳамён қарзи борлигини бола билмайди , деб қарз олганини инкор этди. Пулни болага бермади. Кўр эса бир вактлар отлиқнинг отасини ўлдирган эди, аммо бунга гувох йўқлиги учун қотил бемалол юрарди. Ул одамнинг ўлгани шундай қилиб унитилган эди. Ё Мусо сен адолатимни истаган эдинг. Манна ҳозир бутун адолатим номоён бўлди. Сен бунинг гувоҳи бўлдинг. Менинг адолатимдан ҳеч ким қутила олмайди. Бола ўз ҳақини олди. Отлиқ киши отасининг қотилидан отасини хунини (қасосини) олди. Менинг илохий адолатим адо этилди.
Хўжаобод тумани Еттичинор жомеъ масжиди имом хатиби: М Қосимов.