Қаноат энг катта бойлик

Муштипар ва ёлғиз она хаётидан нолимайди. Ризқи оз бўлса хам соғ саломат юрганидан Яратганга минг-бор шукр дейди. Кўзининг нури хаётининг қувончи борлиғию ишонган тоғи яккаю ёлғиз ўғли омон булса бас. Она ва бола экваторга яқин ўлкаларнинг бирида яшашади. Йил бўйи қурғоқчилик. Фақат ёмғир мавсумидагина сув неъмати сероб бўлади. Онага мархум эридан биргина уй мерос қолган холос унинг хам томи йуқ эски таъмирталаб холатда. Фарзанди туғилганидан буён тўрт йил қурғоқчиилик бўлиб номигагина ёмғир ёққан эди.

 

Эрталабдан онанинг кунгли ғаш чехраси маъюс тортди : осмонни булут қоплаганди. Шомол тўхтаб ёмғир шаррос қуйди. Момақалдироқ овозидан чўчиб уйғонган жажи болакай онасининг пинжига кириб уни багрига босиб мехр ила  махкам қучоқлади.

Ёмгир шаррос ёгди худи осмондан челаклаб куйгандек. Она бошдан оёқ ивиди. У ўзидан эмас кўпроқ боласининг  шамоллаб қолишидан хавотирда эди. Шундай холатда яшашсада она ўз ўғлига гўзал тарбия берган одобини чиройли қилиб борига қаноат қилиб хаёт кечиришга ўргатганди. Вазиятдан чикиш учун атрофига синчиклаб қаради . Ёғоч эшикни жойидан кўчирдида деворга қия қилиб тияди ва ўғли билан эшик остига беркинди. Шунда болакайнинг кўзлари порлади  узидаги гузал одобни намоён килди ва болаларча самиймият билан “Ойижон яхшиям эшигимиз бор эшиги йўқ одамлар ёмгир ёққанда нима  қилишар экан а?” деди . она ўғлига жилмайиб қаради : “Аллох мехрибон болам”

Икковлари ёмғирга термулганича Аллохнинг мархаматидан қувонишди.

Қаноат борга шукр қилиш эмас балки йўқлигида хам сабр қилишдир. Пайғамбаримиз с.а.в. каноат хакида  бундай деганлар : “Бойлик молу дунёнинг кўплигида эмас балки кўнгилнинг тўқлигидадир.” (Имом Бухорий) Қаноатли мўмин фақирликдан қўрқмайди ва бахиллик хам қилмайди. Бу хикоядаги она бола фақирликда хаёт кечирсада лекин  қаноат сабабли уларнинг турмиши гўзал кўнгиллари хотиржам хаёти фаровон. “кимки уйқусидан уйғонганда оиласи тинч ва соғ-саломат бир кунлик ризқи бор бўлса билсинки унда хаётнинг барча неъматлари жам бўлибди”  Минг афсуслар булсинки шундай тинч ва осуда ватанда фаровонлик кунларида барокотли замонда яшаб турсада бугунидан норози булганлар йук эмас. Туй томошадаги исроф ва ортикча харажатларни куриб хайрон коласан киши. Бир неча хоналик уйлар канча канча кийимлару либослар ЗАГС учун катор катор машиналар баъзан камлик килади. Тарбия курган кизимиз «менга фалончиникидек мебел олиб бермасангизлар турмушга чикмайман деса» ёхуд ишонган углимиз зурриёдимиз давомчиси «мен мана бундай мошинада ЗАГСка чикаман деса булмаса туй булмайди » десая. Худо асрасин.

Хурсандчилигимизга шерик буладиган дусти ёрлар углимизга кизимизга насихат киладиган кариндошлар ёшларга насихат килиш урнига киёв томонидан  нечта сават келдию келин томонидан канча сават кетганини , ёхуд бир кунда начча махал мазар келдию неча кун келди  хисоблаб утирган булсалар. Ёки кайси кунга кандай овкат килиш керак эрталаб бечора куёв нима ейдию кечкурун нима ейди деб куёв боланинг корнини гамини чекиб утиришсая.  Нима? Биз каноат нима эканини унутдикми? Ёки  фарзандларимизга борига каноат килишни ургатмадикми?. Аслида бизнинг фарзанд олдидаги вазифамиз нима эди. Ахир углимиз бир оиланинг эгаси. Кизимиз эса бир оила бекаси булаяпти. Уларнинг келгусидаги хаёти турмуш тарзи хакида кайгуришимиз керакку аслида.  Балки шукр килиб яшашни эсдан чикардик.  Курону каримда Аллохнинг «Сизлар менинг берган неъматларимга шукр килсаларингиз мен уни зиёда этаман» деган ваъдасини унутмайлик. Борига каноат килайлик ва фарзандларимизни хам  каноат килиб яшашга ургатайлик. Зеро бугун юртимиз тинч осмонимиз мусаффо Бир кунлик эмас бир неча кунлик егулигимиз бор. Боз устига танимиз хам сог саломат. Нега шукр килмаймиз?. Нима учун бор нарсамизга каноат килмаймиз?. Ахир бизда дунёнинг жамики неъматлари жамку?.........

Хўжаобод тумани Еттичинор жоме масжиди имим хатиби   М. Косимов.