Ота-она хизмати учун берилган мукофот
Бир киши қишлоқда истиқомат қилар унинг кекса отаси бўлиб фақат отасининг хизматида эди. Аллоҳ таоло ул кишига отасига ҳизмат қилаётгани учун ризқини бенуқсон етказиб турарди. Базан аёлининг бирор бир касб хунар ўргансангиз бўларди отангиздан сўнг нима қиласиз деса: мен касбим билан машғул бўлиб қолсам отам қаровсиз қолади аллоҳ ризқимизни беряптиеу деб жавоб қайтарарди. Ул киши узоқ йиллар отасининг хизматини қилиб дуосини олди. Бир неча йиллардан сўнг отаси қазо қилди.
Отасига хизмат қилаётгани сабаб келаётган ризқ тўхтади. Аёли мен сизга айтгандим отангиз тириклик чоғида бирон бир касбни қилмадингиз мана отангиз ҳам ўтди энди тириклигимиз нима бўлади фарзандларингиз оч егулик учун бирор нима топиб келинг деди. У киши мардикор ишлаб уйига егулик олиб кирмоқчи бўлиб шахарга тушди. Аксига олиб уни ҳеч ким мардикорликка олмади. Уйига егулик топа олмаганидан афсусланиб ҳамгин бўлиб бир дарахт соясида ухлаб қолди. Тушида отасини кўрди отаси ҳа ўғлим нега ғамгинсиз деди. Ўғли ўз холини баён қилди. Отаси ҳонадонинг баракоти бўлиб турганини вафотидан сўнг отасининг хизмати сабаб келаётган ризқ тўхтаб қолганини айтди. Отси ўғлим хафа бўлманг мен бош тарафим 100 дирхам тилло танга кўмиб қўйганман шуни олиб тирикчилигингизга ишлатинг лекин у пулларнинг баракаси йўқда дедию ўғил уйқудан уйғониб кетди. У киши уйига борди. Аёли егулигимиз учун брор нима топдингизми деган сўзига йўқ бугун топа олмадим худо хохласа эртага топиб келаман деб жавоб берди. Эртаси куни яна шахарга йўл олди. Бироқ эртаси куни ҳам бирон юмиш топа олмади. Яна ғамга ботиб кечаги дарахт соясида мудраб қолибди. Яна туш кўрибди тушида отаси ҳа ўғлим нега ғамгинсиз деди. Ўғли ўз холини баён қилди. Нега бош тарафимдаги 100 дирхамни олмадангиз? – деб сурабди. Ўғил отажон унинг баракаси йўқ дедингизку баракаси бўлмаса олиб нима қиламан деб жавоб берибди. Шунда отаси бўлмаса оёқ тарафимни қаранг ўша ерда 10 дирхамим бор шуни ишлатинг лекин буни ҳам баракаси йўқ дебди. Ўғли уйғониб қараса туши экан. Отам баракаси йўқ деди деб у пуллларни ҳам олмабди. Учинчи кун яна шу ҳол такрорланибди. Ота ўғлидан нима учун 10 дирҳамни олмаганини сўрабди. Ўғли ўзингиз баракаси йўқ дедингиз шунинг учун олмадим деб жавоб берибди. Шунда отаси ўғлига уйимиздаги дарахт остида 1 дирхам бор ана ўша пулни баракаси бор шуни олинг дебди. Ўғли уйқудан уйғониб уйига йўл олибди. Дарахт тагини кавласа хақиқатда 1 дирҳам бор экан. Пулни олиб аёли билан бозорга борибди. Бозорни роса айланишибди бозорда бу пулга бир дона балиқдан бошқа ҳеч нарса келмас экан. У киши балиқ олмоқчи бўлибди шунда хотини бир дона балиққа ким тўярди сиз менми болаларимизми? -дебди. У киши хотиржамлик билан худо хохласа хаммамиз тўямиз отам бу пулда барака бор деган деб жавоб қилибди. Уйига келиб балиқни тозаламоқчи бўлибди. Балиқнинг қорнини ёрса ичидан икки дона қимматбаҳо дур чиқибди. Отам баракасибор деган эди баракаси шу бўлса керак деб дурни сотиш учун бозорга чиқибди. Бозорда вазир айланиб юрган экан ҳалиги дурни кўрибдию шохни бир хайрон қолдирай деб уни тўрт хум тилло эвазига сотиб олибди. Шох вазирдан фуқароларининг ахволини ва бозорда нима янгилик борлигини сўраганида вазир шохга халиги қимматбахо тошларни кўрсатибди. Шох ақлу заковатда етук киши экан вазиридан буни кимдан сотиб олдингиз деб сўрабди. Вазир бир кишидан нима сабаб буни сўраябсиз шохим дебди. Шох одатда бундай қимматбахо дур ҳар кимга ҳам насиб қилавермайди қолаверса буни яна бир шерига бор дур аксарят ҳолларда иккита бўлади менга ўша одамни топиб келинглар ман у билан гаплашмоқчиман дебди. Вазир навкарлари билан у одамни қидириб топиб шохнинг хузурига келтирибди. Шох ундан дурларни қандай қилиб топганини сўрабди. У киши бошидан ўтган барча воқиаларни шохга сўзлаб берибди. Шох у одамнинг сўзларини эшитгач сиз отангизнинг хизматини қилиб дуосини олган экансиз менга бир тўн келтиринглар бугундан бошлаб менинг вазирим сиз бўласиз дебди. Қиссадан хисса шуки ота онани хизматини қилиб дуосини олган фарзанд ҳеч қачон кам бўлмайди. Аллоҳ барчаларимизга ота оналаримизнинг хизматларини қилиб дуоларига мушарраф бўлмоқлигимизни насиб қилсин (омин).
Хўжаобод туман Еттичинор масжиди имом хатиби М Қосимов.