Исломда ота - онага этибор

Хар бир инсон мавқеси мартабаси обру эьтибори миллати ирқи насл насаби ва динидан қатъий назар ота - онасига иззат эхтиром кўрсатиши уларнинг холидан хабар олиши уларга яхши муомалада булиши фарзандлик бурчидир. Чунки ОИЛА равнаки учун жон куйдирган инсон асосан отадир. Манавий озука берувчи инсон эса онадир. Оила посбони ота бўлса муъаллими она.

Ислом дини ота – онага яхшилик қилишни Оллоҳ таолога ибодат қилишдан кейинги ўринга кўйган хамда бутун мусулмон умматига ота онага яхшилик қилишга уларга харгиз «уф» демасликка ота она олдида овозини кўтармасликка ва маъсиятдан бошқа хар қайси ўринда уларга итоат этишга буюрган. Оллох таоло қуръони каримда шундай мархамат этади. «Роббингиз сизларга ёлгиз унинг узига ибодат қилмоқлигингизни хамда ота – онангизга яхшилик қилишингизни амр этди». (исро32)
Пайгамбаримиз с.а.в. хадиси шарифларида «ота онангизга яхши муомолада бўлинг шунда фарзанларингиз сизларга яхши муомалада бўлади» деганлар. Оила ривожи шаъни фарзандлар келажаги ва моддий таминоти йулида оталар ўз ёшлигини куч-қувватини умрини молини керак бўлса жонини сарф этади. Калблари беўлчов яратилган оёғи остида жаннат бўлган муътабар оналар уларда мехр хам шафкат хам сабр хам бардош хам чексиз фарзандлари учун бир тунни йигирмага бўлсаларда малолланмайдилар. Ота она фарзандлари қилган айби учун доимо ўзларини қалқон қиладилар. Хамиша хамма вакт биз фарзандларини келишини муштоқлик билан кутади ва бизлардан бирор нарса таъма қилмайдилар. Лекин бизлар баъзан ота- онамизга овозимизни кўтариб баъзида эса болам тез тез келиб тургин деганларида ишимиз куплигини бахона қилиб уларни ранжитиб кўймаябмизми. Минг афсуслар бўлсинким бугун ораларимизда ота-онасининг дуоларини олиш ўрнига уларни ўз дийдорига зор қилаётган ёхуд каровсиз ташлаб кўйган ёки қариялар уйига обориб ташлаётган фарзандлар хам йўқ эмас. Ота жаннат эшиги бўлса остонаси Она уларни рози қилган кўнглини олган кишилар икки дунёда хам бахту-саодатга эришади. Оллох таоло барчаларимизга ота – оналаримиз розилигини олиб икки дунё саодатига эришмоқлигимизни насиб этсин. (Омин.)


Етти чинор жомеъ масжиди имом хатиби М Косимов.
Куфа жомеъ масжиди имом хатиби З Зияиддинов.