Дада Мухаммад хожи Фирдавс жоме масжиди

Дада Мухаммад хожи Фирдавс  жоме масжиди

 

Маълумот: Мазкур масжид 1880 йилларда асли Фарғона вилоятидан бўлган Дадамуҳаммадҳожи томонидан қурилиб, Ёнариқ қишлоғи аҳолисига ҳадя қилинган. Шўролар даврида масжид биносидан аввал омборхона, кейинчалик Қурилиш колхози клуби, сўнгра хўжалик моллари дўкони сифатида фойдаланилган.

1991 йилда масжид Ёнариқ қишлоғи мусулмонлари ихтиёрига қайтарилган. 1993 – 2000 йилларда масжид биноси бузилиб, қайтадан қурилган. Янги масжид қурилиш ишлари ҳашар йўли ва “Фирдавс” жамғармаси кўмаги билан олиб борилган.

 “Дадамуҳаммадҳожи Фирдавс” жомеъ масжиди ҳудуди 17 сотихни ташкил этади. Масжид биноси икки қисм хонақоҳ ва айвондан иборат. Хонақоҳ 17х8 метр, айвон эса 17х13 метр, баландлиги 5 метр ўлчамга эга.

Масжид атрофида қабристон мавжуд эмас. Масжид имом-хатиби: Абидов Хайрулла
Масжид манзили:
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус:
Маршрут: