Мирҳалил ҳожи ота жоме масжиди

Мирҳалил ҳожи ота жоме масжиди

Маълумот: Мирхалил ҳожи ота жомеъ масжиди 2004 йилда туман Қизғалдоқ қишлоқ аҳли томонидан барпо этилган. Масжид хонақоҳи 2 қаватли бўлиб, унда 7 та устун ва гумбаз мавжуд. Масжиднинг ғарбий томонига 2та 13 метрли минора қурилган. Масжид ёнида 1969 йилда ташкил этилган “Тўйчи ота” қабристони жойлашган. Масжид 2000 нафар намозхонга мўлжалланган.

Fitrat.uz сайти маълумотига кўра:

Масжид биноси 1992 йил халқ ҳашар йўли билан барпо этилган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 17.05.2004-санада “Тўйчи ота” номи билан рўйхатдан ўтиб, унинг устави вилоят адлия бошқармасида мазкур санали 275-рақам билан рўйхатга олинган.
2010 йил халқ ҳашар йўли билан унинг биносини қайта қуриш ишлари бошланиб, қурилиш ишлари 2011 йил якунига етказилган.
Ҳозирда ушбу масжид ўз бағрига 5000 нафар намозхонларни сиғдира оладиган замонавий ва шинам бинога эга. Унинг илк биноси сиғини 350 ўринни ташкил этар эди.
Масжиднинг илк номи, яъни “Тўйчи ота” аҳоли таклифига кўра унга бевосита туташ жойлашган “Тўйчи ота” қабристони номига қўйилган. Қайта қурилгач унинг “Тўйчи ота” номи аҳоли таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 19.12.2011-санада унинг биносини қайта барпо этилишида муносиб ташаббус кўрсатган инсон – “Мирхалил ҳожи ота” исми ва атамасига ўзгартирилган.

Масжид имом-хатиби: Муҳаммаджонов Улуғбек
Масжид манзили: Тошкент вилояти Зангиота тумани Қизғалдоқ қишлоғи Заҳариқ маҳалласи Бобур кўчаси 128-уйда жойлашган.
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус:  465, 65
Маршрут: