Нурул Ислом жоме масжиди

Нурул Ислом жоме масжиди

 

Маълумот: Ушбу масжид тахминан бир асрдан ошган “Митон ота” қабристони ёнига 1996 йилда ҳашар йўли билан қурилган. Масжид ҳудуди 1,27 г. ни ташкил этади. Масжид хонақоҳи икки қаватли бўлиб, унинг ўнг ва чап томонида айвон мавжуд. Хонақоҳни 10 устун ушлаб турибди. Ҳозирги кунда Занигиота туманида Хонобод қишлоғидаги “Нурул Ислом” жомеъ масжидида 1500 нафар мусулмон ибодат қилмоқда. Масжид сўнгги марта 2012 йилда таъмирланган.

Масжидга дарвозахона орақали кирилади. Унинг пештоқидаги китобада  «Жин» сураси 18 оят насх хатида битилган.

Иккинчи маълумотга кўра Масжид биноси 1993 йил халқ ҳашар йўли билан барпо этилган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 23.10.1998-санада рўйхатдан ўтиб, унинг устави вилоят адлия бошқармасида мазкур санали 127-рақам билан рўйхатга олинган.
Ҳозирда ушбу масжид ўз бағрига 3500 нафар намозхонларни сиғдира оладиган замонавий ва шинам бинога эга.
Масжид номи аҳоли таклифига кўра “Нурул Ислом”, яъни “Ислом нури” номи билан номланган.

Масжид имом-хатиби: Исҳақов Оқилжон
Масжид манзили:
Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Хонабод қишлоғи Қумариқ маҳалласи Ҳамза кўчаси, 20-уйда жойлашган.
Масжидга олиб борадиган транспортлар:
Автобус:
Маршрут: