Эшонгузар жоме масжиди

Эшонгузар  жоме масжиди

Маълумот: Зангиота тумани “Эшонгузар” жомеъ масжиди. Мазкур масжид Зангиота туман Эшонгузар қишлоқ аҳли томонидан 1992 йилда ҳашар йўли билан қурилган. Масжид ҳудуди 0,20 г. бўлиб, 1та хонақоҳ, 1та айвон, 4 та кичик ва 1 та  катта гумбаздан иборат. Масжид атрофида Эшонгузар қабристони мавжуд.

“Эшонгузар” жомеъ масжидида 650 нафар намозхон ибодат қилиш имкониятига эга. Масжид 2013 йилда қайта таъмирланган.

Масжид ҳовлисида мақбара мавжуд бўлиб, у 1848 йилда туғилиб, 1922 йилда вафот этган Лутфулла эшон Мадали эшон ўғлига тегишли, қабрнинг бош тарафида мармарга “басмала”дан сўнг “Ғофир” сураси 40 оят сулс хатида ёзилган.

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

وَمَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَأُولَئِكَ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ يُرْزَقُونَ فِيهَا بِغَيْرِ حِسَابٍ

Хонақоҳда меҳробнинг юқорисида ўнг тарафда “басмала”, чап тарафда “калимаи таййиба” ўртасида “Тавба” сураси 18 оят битилган.

إِنَّمَا يَعْمُرُ مَسَاجِدَ اللَّهِ مَنْ آمَنَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ وَأَقَامَ الصَّلَاةَ وَآتَى الزَّكَاةَ وَلَمْ يَخْشَ إِلَّا اللَّهَ فَعَسَى أُولَئِكَ أَنْ يَكُونُوا مِنَ الْمُهْتَدِينَ

Масжид хонақоҳи биринчи ва иккинчи қават ўртасидаги жойда “басмала”дан сўнг “Оятул-курсий” (Бақара: 255 оят) сулс хатида битилган.

اللّهُ لاَ إِلَـهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ لاَ تَأْخُذُهُ سِنَةٌ وَلاَ نَوْمٌ لَّهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الأَرْضِ مَن ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلاَّ بِإِذْنِهِ يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ وَلاَ يُحِيطُونَ بِشَيْءٍ مِّنْ عِلْمِهِ إِلاَّ بِمَا شَاء وَسِعَ كُرْسِيُّهُ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضَ وَلاَ يَؤُودُهُ حِفْظُهُمَا وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ

Масжид имом-хатиби: Мамажонов Обиджон

Масжид манзили:

Масжидга олиб борадиган транспортлар:
Автобус:
Маршрут: