Муборак рамазон ойига кўрилган таёргарлик (фотолавҳалар)

Муборак рамазон ойига кўрилган таёргарлик (фотолавҳалар)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллигининг Марҳамат тумани фаолиятидаги «Бозор боши» жоме масжидида Муборак рамазон ойига қизғин таёргарлик кўрилиб, унда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин олиб борилди. Шу ўринди ушбу масжиднинг илк бунёд бўлиши тарихидан сўзлаб ўтишни жоиз деб топдик.

«Бозор боши» жомеъ масжиди.  Тарихи қариб  Бир юз ўн беш йиллик тарихга эга, илк барпо этилган йили 1898 – 1900 йиллар атрофида бўлиб, Масжид  “Довудхон тура” маҳалла масжид номи билан бошланган.

1938 йили собик, Шўролар даврининг хукумат қаршилиги билан масжиднинг фаолияти тўхтаб беркитилиб, кегинчалик бошка мақсадларда фойдаланилган. Иккинчи жахон уруш йилларининг сўнги  1945  йилга келиб, кохоз дала шипони, 1952 йига келиб, Пахта қуритадиган сушилка, 1969 йиллари химиявий дорлари омбори 1971 йилларига келиб масжид нураб жудда ҳам эскириб яроқсиз холатга келиб колади.

 

Кегинчалик 1983 йилга келиб масжид батамом бузиб ташланади. 1984-85 йиллари маҳалла оқсақоллари тамонидан кичкинагина бостирма хонақо сифатида қайта хашар йўли билан қурилади. Маҳалла оқсақоллари собик совет тузамаининг тазиқларидан қўрқан холида беркинишиб зўрба- зўр намоз ўқиб келишган.

1986 – 88 йилга келиб, Маҳалла оқсақоллари чойхонаси бўлган 1990 йил бошларида масжид хонақоси бироз кенгайтирилиб таъмирланиб намоз ўқишга шароит яратишган.

Ва нихоят Аллохнинг байти масжидларнинг бошига ҳам ёруғлик кунлари келиб, Мустақилликнинг илк 1992 йилидан бошлаб, Истиқлол шарофати ила барча масжидлар катори «Довудхон тура» маҳалла яъни хозирда «Бозор боши» жомеъ масжиди ҳам янгидан фаолият бошлайди. Кегинчалик давлатимиз тамонидан масжид худудининг 7 сотх ер ажратилиб берилади.

1998 йилга келиб давлатимиз тамонида расман очиқ деб қайтадан рўйхатдан ўтказилиб, Шу қишлоқнинг ёши улуғ зиёли инсони Исаев Лутфуллоҳ хожи ота бошчилигида ташаббускор аҳоли тамонидан хашар йўли билан янги кенг ва катта хонақоҳ қурилиб, Маҳалланинг номи “Бозор боши” жомеъ масжиди номи билан Адлия тамонидан № 0000135 сонли Гувохномага эга бўлди. Хозирда қариб,  110 йилдан ортиқроқ  тарихга эга масжиди.

Истиқлол неъмати туфайли 25 - йилдан буён,  эмин эркин. Ушбу қишлоқнинг 6000 дан зиёд аҳолисига хизмат кўрсатиб келмокда.  Масжидга муборак рамазон ойи таровех, хафталик жума ва кунндалик намозларда 50 нафардан 200 нафаргача Рамазон хайти ва Қуръбон хайти намозларида 600 нафардан 900 нафаргача намозҳонларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Масжид бугунги кунга келиб замонавий тарзда қишлоқ ахолининг бир қанча ҳимматли хомийлар ва захматкаш усталари тамонидан йилдан йил сайин жорий таъмирланиб масжиднинг хусни таровати кундан кун очилиб бормоқда.

Республикамиз бўйлаб барча пойтаҳт шаҳар ва туман масжидларидан тортиб чекка қишлоқларда жойлашган жомеъ ва маҳаллий масжидларда ҳам бугун шаҳар масжидлар тароватидан қолишмаган холда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Масжидларда ҳар йили муборак рамазон ойида таровеҳ намозлари ва хатми қуръонлар ўқилиб қуръонга муштоқ ва ошиқта қалбларга сакинат нурини сочиб шукух билан ўтказилиб келмоқда. Бу йил ҳам милодий 2017 йил, ҳижрий 1438 йили ҳам муборак рамазон ойига таровеҳ ва хатми қуръон намозларига тайёр холатга келтирилиб, уни муносиб тарзда ўтказиш бўйича мухим чора тадбирлар кўрилди. 

Бир сўз билан айтганда бугун истиқлол замонида ватан ободлиги йўлида амалга оширилаётган барча ислохотлар қатори Аллоҳнинг байтларида ҳам юксалиш истиқбол сари интилиш борасида мухим ишлар амалга оширилиб мўмин мусулмонларга хизмат қилишда давом этмоқда.

Масжиднинг  илк йилларидан  тортиб шу кунгача барча хиссасини кўшиб хизмат қилиб келган ва ўтиб кетган инсонларни хусусан «Довудхон тура» домла, Исаев Лутфуллох хожи отани ҳам Аллоҳ рахматидан сазовор айласин.

ЎМИ нинг Андижон вилояти вакиллигининг  Марҳамат тумани фаолиятидаги

“Бозор боши” жомеъ масжиди имом-хатиби:  О. Расулов