Чош-Тепа жоме масжиди

Чош-Тепа жоме масжиди

 

Маълумот:  “Чоштепа“ жоме масжиди барча замон талабларига мос ҳолда, миллий дизайн ва янги шаклда қад ростлади, – дейди масжид имом хатиби Абдулҳаким Хотамов. – Ушбу масжид биноси илк бор 1998 йилда 350 кишига мўлжаллаб қурилган. Сўнгги йилларда намозхонлар кўпайгани сабабли масжид ичи торлик қилаётганди. Шунингдек, иситиш ва совутиш тизимида муаммолар бўлгани учун қишда совуқ, ёзда эса иссиқ бўларди. Масжид биноси эскиргани туфайли томидан чакка ўтарди, деворлари эса ёрилиб кетганди. Бундан ташқари, масжид меҳроби қибладан 35 градусга фарқланарди.
Шу сабабли маҳалла аҳлининг мурожаатига асосан “Чоштепа“ жоме масжиди қайта қурилишига Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 2017 йил 29 июлда рухсат берилди. Масжидни қайта қуриш ишлари 2018 йил май ойида бошланиб 2020 йил май ойида тугалланди.
Янги масжид хонақоҳи, ер тўла ва айвонлари 2000 намозхонга мўлжалланган. Шунингдек, масжид биносини қиш ва ёз ойларида иситиш ва совутиш учун сунъий иқлим ҳосил қилувчи қурилмалар ўрнатилган, иссиқ поллар ётқизилган.
Масжид 22х22 метрли саккиз қиррали қилиб қурилди. 43 метрли битта минораси ва еттита гумбази бор. Хонақоҳ айланаси 10 метрли гумбаз билан қопланган. Хонақоҳ гумбазидан ергача 17 метрни ташкил этади. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида 20 га яқин киши фойдаланиши мумкин бўлган таҳоратхонада барча шароитлар яратилган.
Масжид имом-хатиби:
Абдулҳаким Хотамов
Масжид манзили:
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус:
Маршрут:

Расмлар манбаси: muslim.uz ва vakillik.uz

Масжиднинг аввалги кўриниши