Дўмбиробод жоме масжиди

Дўмбиробод  жоме масжиди

Маълумот: Масжид 1992-йилда Дўмбираобод маҳалласи фуқаролари томонидан ҳашар йўли билан қурилган ва шу йилдан фаолият бошлаган.
2012-йилда масжидда таъмирлаш ишлари олиб борилган. Масжид Дўмбираобод маҳалласи ҳудудида жойлашганлиги туфайли шу ном билан аталган. Дўмбираобод маҳалласи шаҳримиздаги қадимий маҳаллалардан бири бўлиб, ўз тарихига эга. Қадимдан бу жойларда Қонқус анҳори, Ширин ва Дархон ариқлари оққан. Тошкентнинг “Бешёғоч”, “Гулистон”, “Чақар” маҳаллаларидан одамлар мана шу жойларга келиб, ўзлари учун дала ҳовли барпо этишган.

Айрим маҳалла оқсоқолларининг гапига қараганда, дастлаб мавзе гузарида Мирсоат номли қассоб дўкон очиб иш бошлаган. Ҳар мол сўйганида унинг ақли заиф ўғли дўмбира чалиб турган. Дўмбира  овозини эшитган аҳоли гўшт олиш тараддудида гузарга отланишган. Шунингдек, Мирсоат ниҳоятда семиз бўлган. Мавзенинг у ёки бу сабабга кўра Дўмбиробод номини олиши шундан.

Манба: www.vakillik.uz

Масжид имом-хатиби: Нурмухаммедов Алишер Ражаб ўғли
Масжид манзили: Чилонзор тумани, Дўмбираобод маҳалласи, Дўмбиробод 4-тор кўчаси 23-уй
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус:
Маршрут: