Убай ибн Каъб жоме масжиди

Убай ибн Каъб жоме масжиди

 

 
Маълумот: Масжид 1991-йилда “Бўрижар”, “Шотурсун  Ғуломов” ва унга туташ бошқа маҳалла фуқаролари томонидан ҳашари йўли билан қурилган. 1993-йилдан фаолият кўрсатиб келади. 2009-йилга келиб масжид қайта таъмирланган.
Шаҳримиздаги кўркам ва савлатли масжидлардан бири бўлган ушбу ибодат уйи “Бўрижар” маҳалласи ҳудудида жойлашганлиги туфайли шу ном билан аталган. Маҳалланинг “Бўрижар” деб номланишига сабаб эса, маълум ерлари  жарлик бўлганлигидир.
Жоме масжид ёнида “Илонлик ота” қабристони 500 йилдан бери мавжуд. “Илонлик ота” қабристони тарихи ҳақида ёзилган аниқ маълумотлар ҳозирча йўқ, фақатгина ҳалқ орасида у зот авлиё бўлганлиги ва у қабристон тепалигини илонлардан холос этганликлари  ҳақида гаплар юради.

Манба: www.vakillik.uz

Масжид имом-хатиби: Матқулов Абдулҳаким Комилжонович
Масжид манзили: Чилонзор тумани, “Бўрижар” маҳалласи, Ал Хоразмий кўчаси, 63-уй.  Тел: +998 71 216 36 70,   +998 71 216 82 60
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус:
Маршрут:

 

 


Рамазон-2014
«Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!»