Мурчбобо  жоме масжиди

 

Маълумот: “Мурч бобо жомеь  масжидининг тарихи

Мазкур масжид 1930-йилларда Термиз шаҳрида яшаб ўтган Имом Алибой бошчилигида ҳалқ томонидан хашар йўли билан барпо қилинган.  

Мазкур масжид номланиши ён атрофидан ўсиб чиққан мурч гиёхи билан боғлик бўлиб, ушбу масжидга «Мурч бобо» номи берилган ва шу ном билан аталишига сабабчи бўлган зот Саййид Абдулвали Самарқандий Ал-Мулаккаб (тахаллуси) мурч бободир.

Бу зотнинг асл исми шарифлари Саййид Абдулвали. Келиб чиқишлари асли Самарқандлик бўлиб ХIХ-асрда яшаб ижод қилган. Умрининг оҳирида хаж амалини адо этиш ниятида хаж ибодатига сафарга чиқади ва Термиз орқали боради ва Балх шаҳри орқали хаждан қайтаётиб мурч олиб Термизга келади. Ўша даврда Термиз атрофи тўқайзор бўлган ва “Паттакесар” дейилган. Шу  жойда қароқчилар у кишини белида тугилган мурч гиёхини бойлик деб, яъни савдогар деб шайх билан биргаликда бир невараларини ҳам шаҳид қилишади. Йиллар ўтиб ХIХ-аср охирларида Термизда яшаб ўтган катта бойлардан бири Имом Алибой қўйларини боқиш учун қўтон қурдириш жараёнида шайхнинг қабри очилиб қолади, буни кўрган чупонлардан бири қўрқиб кетиб бой отага шу ерда бир одам ётганини айтади. Бой ота шайхнинг шахидлик жасадини кўриб, фалаж касалига мубтало бўлиб қолади. Касални даволаш учун бир қанча муолажа олади. Бироқ  бу касалдан туриб кетиш оғир кечади. Охир ул Имом Алибой ўз ҳисобидан устоларни чорлаб шайх қабри устида мақбара қурдиради. (Кейинчалик шайх қабирлари устидан Мурч дарахти ўсиб чиқган ва бу дарахт хозирда ҳам бор). Кейин шайх хазратларини тушида кўради. Шайх хазратларини ўзининг ким эканлигини бойга айтиб берадилар. Шу воқеалардан кейин Имом Алибой кўп ўтмай оламдан ўтади.

Шундан сўнг тарих манбаларига асосланиб мазкур зиёратгох ва масжидга "Мурч-бобо" деб ном берилган.

Мазкур масжид йиллар давомида  имомлар томонидан кенгайтирилган. Масжидга  дастлаб 1933 йилгача Хон Эшон Бобохон имомлик қилган. Кейинги  йилларда Хайитмурод  қори бобо, мулло Шариф, мулло Уйғур бобо, мулло Авазхон бобо, имомлик қилишган.

1975 йилдан Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Сурхондарё вилояти  бўйича вакили ҳамда “Мурч бобо” жомеъ масжиди имом хатиби вазифасида  Чориев мулло  Тошболта  фаолият юрита бошлади.

1975 йилдан 1989 йилгача бўлган йиллар мобайнида,  босқичма –босқич ҳашар йўли билан ушбу масжидни кенгайтириб таъмирлаган.

1980 йилларда мақбара Сурхондарё улуғ симоларидан бири, диний арбоб Нақбандия тариқатининг билимдони, минглаб одамларнинг пиру раҳномаси бўлган, эл ардоқлаган фарзанд мулла Тошболта (тахаллуси) Абдулхафиз хожи  томонидан қайта таъмирланган.

1989 йилда  тўлиқ масжидни хашар йўли билан бутунлай қайта-қуриб кенгайтирган.

     “Мурч бобо” жомеъ  масжиди 1998 йил 31 июл куни Сурхондарё вилояти Адлия бошқармасидан қайта рўйхатдан ўтиб, юридик шахс мақомига эга бўлиб, ҳозирда фаолият юритиб келмоқда. Гувоҳнома 1998 йил 31 июл куни №01 рақами билан берилган.

2005 йилда “Мурч бобо” мақбарасининг гумбазини Термиз шаҳар “Мурч бобо”  жомеъ масжиди имом хатиби Чориев Низомиддин Тошболта хожи  ўғли ташаббуси ва хомийлар орқали қурилди.

2009 йил “Мурч бобо” жомеъ масжидининг олди айвон қисмлари Термиз шаҳар “Мурч бобо”  жомеъ масжиди имом хатиби Чориев Низомиддин Тошболта хожи  ўғли ташаббуси ва хомийлар орқали тўлиқ акфа ромлари ўрнатилди.

2003 йилдан хозирги кунгача мазкур “Мурч бобо “ жомеъ масжидига Чориев Низомиддин Тошболта Хожи ўғли имом хатиб вазифасида фаолият юритиб келмоқда.

 Масжидимиз ҳозирги кун талабига тўлиқ жавоб бериб, бунда шаҳримиздаги мўмин-мусулмонлар ўз диний эҳтиёжларини қондириб кетадилар. Хусусан масжидимизда хар куни 5 вақт намозда 30-35 нафар намозхонлар ўз диний эҳтиёжларини қондирадилар.

  “Мурч бобо” жомеъ масжиди қошида жойлашган кутубхонада диний ва дунёвий адабиётлардан  Намозга келган мўмин мусулмонлар ушбу адабиётлардан фойдаланадилар. 

“Мурч бобо” жомеъ масжиди ичига  2000 киши жойлашади.

 Шунингдек, Жума  кунлари 1500-1800 нафар, ҳайит намозлари кунлари 3200-3500 мўмин-мусулмонлар  намоз   ўқийдилар. Жума ва ҳайит намозлари жуда кўтаринги холатда ўтади. Намозхонлар ва масжид ходимлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Масжид имом-хатиби: Чориев Низомиддин
Масжид манзили:
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус:
Маршрут: