Ястепа жоме масжиди


Маълумот: 
Маълум қилинишича, бугун, 11 май куни Тойлоқ туманидаги «Ястепа» жоме масжиди янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтган. Унда Ўзбекистон мусулмонлар идораси Масжидлар бўлими масъул ходими Искандар домла Халилов, Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқуловлар иштирок этган.

Қайд этилишича, ушбу жоме масжид биносининг умумий майдони 459 м², ички қисми эса 165 м²ни ташкил этади. Масжид айвони хонақоҳ биносини уч томондан ўраган. Хонақоҳнинг баландлиги 8 метр, эни 7 метр. Янги қад ростлаган таҳоратхона барча шароитларга эга бўлиб, унда бир вақтнинг ўзида 20 га яқин одам фойдаланиши мумкин.

Шунингдек, масжид мажмуасидан аёллар учун алоҳида намозхона ва таҳоратхона, шунингдек, имом-хатиб, ноиблар, мутаввали ва қоровулхоналар, мажлислар зали, кутубхона ўрин олган. Мазкур жоме масжид саховатпеша инсонларнинг кўмагида бунёд этилган.

Таъкидланишича, масжидда 10 мингдан ортиқ аҳолиси бўлган Шопўлат, Янги ҳаёт, Ястепа, Шохкаш ва бошқа маҳаллалардаги мўмин-мусулмонлар ибодатларини адо этади. Масжид ичида 1000 нафар, ҳовлида 2000 киши бемалол ибодат қилиши мумкин.

Маълумот учун, «Ястепа» жоме масжиди илк бор 1918 йилда қурилиши бошланган. Масжид 1999 йили Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган.

Масжид имом-хатиби: Ҳимматов Абдунаби
Масжид манзили:
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус:
Маршрут: