Мавлоно Ориф  жоме масжиди

 

Маълумот:

“МАВЛОНО ОРИФ ДЕГГАРОНИЙ” масжиди биноси VI-VII асрда қурилган, Навоий вилояти Кармана тумани Ҳазара ҚФЙ ҳудудида жойлашган “Мавлоно Ориф Деггароний” жоме масжиди вилоятнинг энг қадимий масжидидир. Масжиднинг қачон қурилгани тўғрисида ҳар хил маълумотлар бор.

1991 йил имом бўлиб ишлаган Ўсаров Саъдулла домлани айтишича 1991 йил 16 майда италиялик иккита олим келишган ва қўлларидаги китобда эса Ҳазара қишлоғидаги бу қадимги масжид биноси VI-VII асрда қурилганлиги ёзилган эди. У олимларнинг китобида бу масжид зардуштийларнинг даврида қурилган бўлиб, уларнинг ибодатхонаси бўлган. Бинонинг тўрт томони очиқ бўлиб, тўққиз гумбазни тўртта ғиштдан кўтарилган устунлар кўтариб турган. Самонийлар даврига келиб бу бино мусулмонлар масжиди сифатида фойдалана бошланган.

Масжид ҳудудлари “Деггарон” қишлоғи бўлган, “деггарон” сўзининг маъноси қозон ясовчилар маҳалласи деган маънони билдирган ва масжид шу махаллада бўлгани учун уни ҳам “Деггарон” масжиди деб номланган.

Рус олимлари “Деггарон” масжиди ҳақида ҳар хил фикр билдирганлар, улардан Якубовский, М.Е.Массон ва Варониналар IX-X аср дейишган. 1936-1937 йилларда тадқиқот олиб борган Шишкин ва Массонлар ҳам бу масжид IX-X аср дейишган. 1951 йилда яна қайта текширув ишларини олиб борган Варонина “Деггарон” масжиди XI аср деган сўнги хулосани беришган.

1910 йил 1328 ҳижрий санада Бухоро амири Абдулахатхон томонидан масжиднинг олди ва бир ён томонига айвон қурилган. Бу айвонлар 1980 йилларгача мавжуд бўлган.

Кейинчалик бу масжид “Мавлоно Ориф Деггароний” деб аталишини сабаби Мавлоно Ориф Деггароний ҳазратлари 1313 йилда Хазора қишлоғида Деггарон дахасида туғилган. Асл касби дўкондор бўлиб, бўз тўқиш билан шуғулланган. Мавлоно Ориф ҳазратлари Саид Амир Кулолнинг энг яқин шогирдларидан бири бўлиб улуғ аллома, атоқли тарбиячи, хожагон-нақшбандия тариқати ривожига муҳим ҳисса қўшган соҳибикаромат зот бўлган.

Амир Кулол ҳазратлари айтадики, Мавлоно Ориф ва Баҳовуддин Нақшбандийга тенг келадиган пир йўқ деб эътироф қилган. Улар Аллоҳ таоло марҳаматига мушарраф бўлган инсонлардир деганлар. Мавлоно Ориф 14-асрда тахминан 1313-1380 йиллар атрофида яшаб ўтган ва Бу зотнинг қабрлари  “Деггарон” масжиди яқинида бўлгани учун “Мавлоно Ориф Деггароний” деб аталган.

Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб муҳтарам Юртбошимизнинг ташаббуслари билан юртимиздаги зиёратгоҳлар, авлиёларнинг қабр ва қадамжоларини обод қилиш, тарихий обидаларни таъмирлаш, уларни асл ҳолатига келтириш учун саъй-ҳаракатлар бошланди. Кўплаб улуғ манзил ҳамда марқадлар обод қилинди. Шулар қатори 2007 йил  “Мавлоно Ориф Деггароний” жоме масжиди катта зиёратгоҳ ва кўркам манзилга айланди. Ҳозирда бу маскан мўмин мусулмонларимизнинг диний ибодатини адо этадиган улуғ даргоҳлардан биридир.

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

Масжид имом-хатиби: Тошев Фазлиддин
Масжид манзили:
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус:
Маршрут: