Абдулқодир қори  жоме масжиди

Маълумот:

«Абдулқодир қори» номли масжид Наманган шахар “Дашбоғ” МФЙ ҳудудидаги 1- А. Тўқаев кўчасида жойлашган бўлиб, умумий ер майдони 15 сотихдир. Масжид ўрни муқаддам 1880 йилларда қурилган бўлиб,1930 йиларгача фаолият кўрсатган. Инкилоб йилларидан сўнг «Абдул Қодир қори» домла имомлик қилганлар. 1930 йилдан 1990 йилгача кўп миллатликка мансубфукароларга яшаш учун жой қилиб берилган. 1991йил Ўзбекистон Республикаси Мустакиллиги шарофати билан ахли мўмин оқсоколлари талаби ва аризасига биноан, Наманган шаҳар Хокими қарори асосида масжидни қайта таъмирлашга киришилиб, хашар йули билан архитектура кўрсатмалари асосида янги замонавий қилиб тикланди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги, «Диний ташкилот низоми» тўғрисидаги 1992 йил 19 мартдаги 6-сонли гувохномаси асосида ўз фаолиятини давом эттирди, масжид номига махалла оқсоколлари талабига асосан «Абдул Қодир қори» деб ном берилди.

Ўзбекистон Республикасининг 1998 йилдаги «Виждон эркинлиги-диний ташкилотлар», амалдаги қонун асосида қайта руйхатдан ўтиб Наманган вилоят Хокимлигини 1998 йил 14 февралдаги 98-сонли гувохномаси ва 1998йил 20 октябрдаЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан

берилган №70-сонли гувохномасига эга бўлди. Хусанбой Махдум набиралари,Юсуфбой Махдум ўғиллари Абдулкодир кори домла 1889 йилда Наманган шахрида уста, хунарманд, илмли, зиёлилар оиласида туғилганлар. Ёшлик чоғларида ўткир зехнли хушмуомала киши булиб, 16 ёшгача Чорсу дахаси мадрасаларда тахсил олганлар ва инкилоб давригача Бухородаги мадрасада хам тахсил олганлар.

Абдул Қодир қори домла касблари тўқувчи, уста-хунармандчилик бўлиб, ҳалк орасида кўпгина шогирдларни қолдирганлар. Абдул Қодир қори домла1974 йилда вафот этганлар. Масжидда мустақилликдан кегин Солиев Мусохон, мархум Эхёуддин домла, Мамадалиев Маъруфхон, Носиров Зокиржонлар хизмат қилишган.

2002 йилдан «Абдул Кодир кори» жомеъ масжидида имом-хатиби вазифасида Маъруфхон Алоходжаев ва 2004йилдан имом-ноиби вазифасида Юнусхон Джаббаровлар хизмат қилиб келишмоқда. Масжид имом-хатиби ва имом-ноиблари Наманган шахридаги «Мулла Қирғиз» мадрасасини тамомлагандирлар. Масжид асосан Хонафий мазхабига амал килади ва Ўзбекистон Мусулмонлари идорасига бўйсунади.

Масжид имом-хатиби: Аълохўжаев Маъруфхон
Масжид манзили: Наманган шахар “Дашбоғ” МФЙ ҳудуди, Тўқаев кўчаси 1-А.
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус:
Маршрут: