Қариндошлик ришталарини боғлашда юртбошимиздан ибрат ва наъмуна

 

Бисмилларҳир роҳманир роҳим. Алхамдулиллаҳи роббил аламин.

        Осмонлару Ерни яратган, маҳлуқотлар орасида инсонни танлаб, уни азиз ва мукаррам этган, ҳузуридаги илми илоҳийдан бандаларига хоҳлаганича билдирган, «Ва ораларингиздаги савол-жавобларада ўртага номи қўйиладиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз билан ажралиб кетишдан сақланингиз» (Нисо сураси -1оят) дея таълим берган Аллоҳ субханаҳу ва таолога ҳаму санолар бўлсин.

     У Зотнинг пайғамбари, оламларга раҳмат қилиб юборган элчиси Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам «Салом билан бўлса ҳам қариндошликни боғланглар» билсангизлар бу охиратда сизлар учун янада яхшироқдир деб, силаи раҳмга чорлаган Пайғамбаримизга, асҳоби киромларга ва аҳли байтларига саловот ва саломлар бўлсин.

      Поклик дини бўлган, Ислом динимиз инсониятни доимо поклик сари ундаб, ўз яқин қариндош-уруғлар, қўни-қўшни, дўсту-биродарлари билан доимо самимий муносабатда бўлиш билан, доимий алоқа ришталарини боғлаб мустаҳкам қилишга чорлаб келади.

     Дархақиқат инсон ҳаёти давомида қандай яшашидан, ижтимоий ва иқтисодий ҳолидан, ирқи миллати жинсидан қаттий назар ким бўлмасин бу ёруғ оламда кимнингдур меҳрига муҳаббатига эътиборига муҳтож бўлиб яшайди.

   Шундек экан жамиятда қандай яшашимиздан қаттий назар, Аллоҳнинг амри бўлган қариндошлик ришталарини боғламоғимиз, уларга силаи раҳм кўрсатмоғимиз ҳам фарз, ҳам қарздир.

Бу борада Аллоҳ таоло ўзининг каломида шундай:

 

إِنَّ ٱللَّهَ يَأْمُرُ بِٱلْعَدْلِ وَٱلْإِحْسَٰنِ وَإِيتَآئِ ذِى ٱلْقُرْبَىٰ وَيَنْهَىٰ عَنِ ٱلْفَحْشَآءِ وَٱلْمُنكَرِ وَٱلْبَغْىِ يَعِظُكُمْ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ

 

«Албатта, Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир ва фаҳшу мункар ҳамда зулмкорликдан қайтарадир. У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эсласангиз».  (Наҳл сураси 90-оят) марҳамат қилади.

 Ҳа албатта Аллоҳ таолонинг адолати буюк зотдир. Шунинг учун ҳам адолатга чиройли амаллар қилишга буюради.

 Абдуллоҳ ибн Масъуддан (р. а.) қилинган ривоятда у киши: «Қуръондаги энг жамловчи оят шу оятдир. Эргашиладиган яхшиликни ҳам, четланиши лозим бўлган ёмонликни ҳам жамлаб зикр қилган», дейдилар.

 Аллоҳ буюрган адолат–исломий мутлоқ адолатдир. Бу адолатга кўра, ҳар бир шахс, жамоат ва ҳар бир қавмга одилона муомалада бўлинади.

 Ҳамма учун ўлчов бир. «Эҳсон» яхшилик қилиш маъносини англатади. Исломда унинг эшиги кенг очилган. «Фаҳш» сўзининг луғавий маъноси ҳаддан ошишликдир. Лекин урфда кишилар номусига тааллуқли жиноятлар тушунилади. «Мункар» деганда, инсоннинг соф табиати инкор қиладиган ишлар кўзда тутилади. Буни, албатта, шариат ҳам инкор этади. «Зулмкорлик» эса, ҳаққа тажовуз қилиш ва адолатни бузишдир. Дарҳақиқат, булар эслашга арзигулик ваъз-насиҳатдир.

 Буган Юртбошимиз тамонидан олиб борилаётган юртимиздаги улкан ўзгариш ва ислоҳотлар нечоғлиқ адолатга, ҳақиқатга йўғирилгани, Инсонларнинг манфаатлари учун ҳизмат қилаётганини кўз билан кўриб, ақл билан тафаккур қилишимизга арзигувлик олий жаноб ишлар бўлмоқда десам муболаға бўлмайди албатта.

 Чунки давлат раҳбари бўлиб ўзи иши ва кундалик ҳаётидан ҳалқи учун наъмуна бўлаётган ишларидан қувонмай ва қалб тўлиб жўшқин сўзлар ила гапирмай иложинг йўқ, ҳаммамизга маълумки Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг бугунги кундаги тинчлик ва ўзаро ҳурмат дўстона қадриятлар, миллатлараро тотувлик, қадимдан қони бир бўлган икки ҳалқни бирлаштириш уларни дўстона муносабат ила қариндошлик ришталарини боғлаб, эски азали қадриятларимизни янада қайта тиклаш йўлида олиб бораётган саиҳаракатларини кўриб қалбдан қувониб келмоқдамиз.

Яқин икки йил ичида Ўзбек, Қирғиз, Қозоқ ва Тожик миллатларини бирлигги учун тинимсиз изланиш билан уни амалий жиҳатдан ҳам борди келди қилиб Давлатлар аро дипломатик алоқалар, савдо иқтисодий, миллий қардриятлар сари узвий боғлиқ ришталарни боғлаб тикламоқда. Ва шуни алоҳида такидлаш жоизки ҳар бир ташрифи ўлароқ Тариҳий воқелик билан зарварақларга ўчмас ҳотира бўлиб қолиш учун давлат сиёсати даражасида юксак эътирофга сазовор бўладиган ташрифлар билан бормоқда.

 Мана шу саихаракатларнинг ўзи биз учун муҳим бир сабоқ, ижтимоий хаётимиз учун катта фоида, келажак авлодларимиз учун муҳим замин яратилмоқда.

 Айтилади: Албатта Аллоҳ таоло раҳимни яратиб: «Мен раҳмонман, сен раҳимсан, ким сени узса, узиламан; кимики сенга боғланса боғланаман», деди. «Албатта, раҳим аршда осилгандир. Кеча ва кундуз «Эй Парвардигор, сенинг йўлингда кимки менга боғланса, боғлангин, кимики Сенинг йўлингда мени узса узилгин»...

  Ҳасан Басрий (р.а.) «Вақтики одамларда илм кўриниб, унга амал қилмаса, тили билан айтишни яхши кўришиб, қалблари билан ғазабланишса, қариндошлари билан узилишган бўлса, Аллоҳ уларни ланатлайди, кар қилади ва кўзларини кўрмайдиган қилиб қўяди» Ал- Фақиҳ Абу Лайс ас-Самарқандийнинг Танбеҳул Ғофилин китоби 127 - бет, Тошкент Мовароуннаҳир 2014.

 Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам «Аллоҳдан қўрқинглар ва силаи раҳм қилинглар Чунки у сизлар учун дунёда ҳамма нарсадан яхшироқдир, мустаҳкамроқдир. Охиратда сизлар учун янада яхшироқдир» дедилар.

 Фақиҳ айтади: Умрнинг зиёда  (узун бўлишида) уламолар ихтилоф қилдилар. Баъзилари айтдилар: «Ким силаи раҳм қилса, умри зиёда бўлади, деган ҳабар зоҳирийдир»

 Ҳа албатта ҳамманинг ҳам қалби қувончга тўлиб яхши яшагиси келади. Ҳаётдан мамнун бўлиб, келажаксари интилгиси келади.

  Кечагина давлатимиз раҳбари бошчилигида юртимизда катта оламшумул янгилик ўлароқ ибрат ва наъмуна борасида бир гурух  делегация Тожикистон Республикасига давлат ташрифи билан бўлиб қайтдилар. Бу жудда ҳам катта оламшумул янгилик ва тариҳий воқеа бўлди десак тўғри бўлади.

 Икки ҳалқ оласида дўстона муносабатлар қайта тикланди. Бундан икки давлат ҳалқи ҳам мамнуният билан қарши олишди. Ҳаттоки кўз ёшлар билан кутиб олинди.

 Бу каби саиҳаракатлар бунданда янада зиёда бўлишига инсонинг манфаати  учун ҳизмат қиладиган олий жаноб ишлар яна ва яна кўпайсин деб, юртнинг кексалари дуо қилишмоқда.

 Абу Ҳурайра (р.а.) дан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салам айтдиларки: «Эй Абу Ҳурайра, тақводор бўлгин, одамларнинг обидроғи бўласан; қаноатли бўлгин, одамларнинг шукур қилувчироғи бўласан! Ўзинг учун яҳши кўрган нарсангни бошқаларга ҳам раво кўр, мўмин бўласан. Сенга қўшни бўлганга яхши қўшничилик қилгин, мусулмон бўласан.Кулишни камайтиргин, чунки кўп кулиш қалбни ўлдиради» дедилар.

 Ушбу хадиснинг бугун ижтимоий ҳаётимизга жудда ҳам муҳим экани ўз аксини кўрсатиб турибди.

  Хаётимизга тадбиқ қилиб қонимизга сингиши учун юксак маънавият ила, илм олмоғимиз зарурдир. Шундагина тарққиёт сари илдам қадамлар ила юриб боришимиз ҳар сония қалбимизга илҳом беради Иншаа Аллоҳ.

 Ҳулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинкий бугун Юртбошимиз тамонида Қўшничилиқ ҳақлари, қариндошлик ришталарини боғлаш учун олиб бораётган ишлар бутун ҳалқимиз нафақат ҳалқимиз балки дунё ҳам жамиятида, жаҳон айвонда ҳам ибрат ва наъмуна сифатида тақсинга сазовордир.

Ушбу оқилона сайҳаракатлар ва одилона, адолатли сиёсат юритаётган ҳалқпарвар инсонни юртимизга бош қилиб қўйгани учун Аллоҳ таолога шукуроналар айтишимиз ҳамда бутун ўзбек ҳалқини кучли ижтимоий ҳаётга бошлаб, тарққиёт сари олиб бораётган меҳнати ва химмати учун ҳам рози бўлиб, миннатдорлик руҳида шукурона қилмоғимиз керак. Кимки бирон кишига яхшилик кўрсатса унинг ҳаққига албатта дуо қилади, қалби қувонади, миннатдор бўлади. Биз ҳам бугун юртимиз узра тинчлик неъматига бор билими ва куч қуввати, ғайтати билан, шу ҳалқ мендан ва биздан рози бўлса, шунда баҳтиёрман деб иш олиб бораётган инсоннинг ҳаққига Аллоҳда тинимсиз дуо қилиб бормоғимиз зарурдир.

 Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг сўзи «Неъматларимга шукурона қилсангиз янада зиёда қиламан»  деган ушбу вадасига мувофиқ ҳар кунимиздан рози бўлишга кунлар, ойлар, йиллар сари олиб борилаётган давлатимиз сиёсатига шукур келтирсак, яқин йилларда яъни «2017-2021 йилларда Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича ҳарактлар стратегиясида» белгилаб олинган барча мақсад ва вазифаларга тез орада эришиб, жаҳонга юз тутган ривожланган давлатлар қаторига чиқиб олишимизда. Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин. Омин...

 

Андижон вилояти Марҳамат туманидаги

«Бозор боши» жоме масжиди ходими

Шожалилов Музаффархон

Саййид Авлод Наслий.

Манба: http://tasbeh.uz/

https://t.me/Tasbehuz