Аллоҳ таолога муҳаббатли бўлиш

Аллоҳ таолога нисбатан энг муҳим одоблардан бири У зотга муҳаббатли бўлишдир. Мўмин банданинг қалби Аллоҳ таолонинг муҳаббати билан тўлиқ бўлиши лозим.

Аллоҳ таолога муҳаббатли бўлиш деганда қуйдаги ришталар тушуниш керак:

— Аллоҳга бўлган муҳаббат бошқа барча муҳаббатлардан муқаддам туриши керак;

— Барча яхши кўрилган нарсалар Аллоҳга бўлган муҳаббатдан келиб чиқиши керак;

-Банда қалбидаги Аллоҳ муҳаббати бошқа барча муҳаббатларни бўйсундириш керак

Ушбу муҳаббатга эга бўлиш мўмин киши учун қанчалар аҳамиятга эга экани ҳақида

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай хабар берганлар:

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Учта (хислат) борки улар кимда бўлса, у иймон таъмини албатта ҳис қилади. Кимгаки Аллоҳ ва Унинг Расули бошқа барча нарсалардан энг севимли бўлса, яхши кўрган кишисини Аллоҳ учун яхши кўрса, Аллоҳ уни қутқазгандан сўнг куфурга қайтишни оловга улоқтирилишни ёмон кўргандек ёмон кўрса», — дедилар». Термизий ривоят қилган.

Демак, мўминлик бахтини ҳис қилиш учун Аллоҳга муҳаббатли бўлиши керак.

Абдулқодир Абдур Раҳимнинг
«Бадъул Амолий» шарҳи китобидан

 

Шарофуддин домла МУСАБОЕВ

Андижон шаҳар
«Абу Ҳурайра» жоме 
масжиди имом-хатиби