Хаё зийнатининг турлари
Ҳаё икки хил бўлиб биринчиси, фитрий яъни, инсоннйнг табиатида мавжуд бўлган ҳис-туйғулар бўлса, иккинчиси, диний ҳаё яъни, Холиқ ва халқ ҳузурида одобли бўлишдир. Абу Ҳурайра (р.а) дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Иймоннинг етмиш нечта ёки олтмиш нечта (шўъба) бўлаги бордир. Ҳаё ҳам ўша иймон бўлакларидан биридир", -дедилар (имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Ҳадисдан маълўм бўладики, иймони бор кишининг ҳаёси ҳам бордир. Ҳазрати Али (к.в); "Кимки, ҳаё кийимини кийса бошқалар унинг айбини кўрмайдигай бўлиб қолади", -деганлар.
Дарҳақиқат, ҳаёлий киши барчанинг ҳурматига сазовор бўлади. Ҳаё фақат яхшилик ва хайрли ишларга етаклайди. Ҳаёсизлик зса, ёмонлик нафратга олиб боради.
Ҳаё инсонларнинг зийнати бўлиб, ҳар доим уларга йўлдош бўлсагина яхшиликка сабабчи бўлади.
Ёшларимизни ҳаёли ва катталарни ҳурмат қиладиган қилиб тарбиялаш ҳар бир ота-онанинг бурчидир. Оилада ота ўғил болаларни тарбияласа, она қизларга тўғри йўлни кўрсатиши, уларга одоб бериб, юриш-туриш, кийиниш маданиятини хардоим ўргатиши керак. Бизнинг фарзандларимиз ғарб маданиятига тақлид қилиши асло мумкин эмас, аксинча, ўзимизнинг миллий анъана ва қадриятларимизга этиқод қолган ҳолда миллий либосларимизни кийиб, ибо, ҳаё, андиша ва иффат билан бутун дунёга ўрнак бўлишлари керак.
Ҳаё тўғрисида сўз кетганда, аввало, бу сифат аёлларда мужассам бўлиши жуда ҳам зарурдир. Ҳаёли, иболи, иффатли дега сўзларнинг амалдаги исботи, айниқса, аёл кишининг кўркига кўрк қўшади. Олимларнинг биридан: "Аёлларнинг қайси ҳислатлари кўпроқ ёқади?", - деб сўралганда: "Ҳаё туфайли уларнинг юзларида пайдо бўладиган қизаришдир", - деб жавоб берган экан.
Тарихга назар ташласак, бизнинг аждод ота боболаримизни тарбия қилган бувиларимиз нақадар иффатли ва ҳаёли бўлганларини кўрамиз. Улар мана шундай юксак ҳаёлари туфайли дунёга забар-даст олимларни етказиб берганлар. Айни пайтда бизларнинг қиз ва келинларимиз момоларимиздан ибрат олсалар ва шу ибратлари натижасида келажак авлодни соғлом ва баркамол қилиб тарбияласалар элимиз, юртимиз равнақи учун улкан ҳисса қўшган бўлардилар.
Мархамат тумани фаолиятидаги “Ўқчи” жомеъ масжиди имом-хатиби: Қамариддин хожи Минхожиддинов