Инсоннинг ёмони шайтонни ҳам йўлдан оздиради

Инсонниг фасод ишларда баъзан шайтондан ҳам баттар эканлиги жамиятга қарасан тариҳдан хам маълум. Ёмон кишини шайтон алдаб залолатга солиши мумкин. Аммо баъзан бузғунчилик, фасод, ҳавойи нафсга эргашиб шайтонга ҳам залолат этар экан. Яъни, уни довдиратиб адаштириб қўяди. Бу борада Ҳазрати Алишер Навоий бобомизнинг қуйдаги байтлари мисол бўла олади.

Ёмонни, демаки, излол этар экан шайтон,
Дегил: фасодда мундин етар залолат анга.

Маъноси: Ёмон кишини шайтон адаштириб залолатга солар экан, гумроҳ қилар экан дема, аксинча бузғунчиликда ёмон кимсадан шайтонга залолат етди. Хазрат Навоийнинг бунда оғир хукумга ёзган байтлари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг каломидаги ушбу оятга мувофиқ.
“Сўнг у (Фиръавн) (халқини ва сеҳиргарларни) тўплади ва (уларга бундай) ҳайқирди: “Мен сизларни энг олий раббингизман!” -деди” Ан-нозиъот сураси 24-оят

Фиръавн бу сўзидан қирқ йил олдин ҳам аъёнларига: “Мен сизлар учун ўзимдан бошқа илоҳ борлигини билмасман” деган эди. Қассос сураси 38-оят. Яна Шуаро сурасининг 28-оятида ҳам Шайтон шайтон бўла туриб илоҳлик давосини қилгани йўқ. Аммо инсон инсон бўла туриб худолиқ давоси қилди. Иблис бундан узоқ турди, ҳатто иймон аҳлига қарши жангга кирган куфур тоифасига қараб: “Мен сизлардан безорман... ва мен Аллоҳда қўрқурман, чунки Аллоҳ жазоси ўта шиддатли зотдир” деди.  Анфол сураси 48-оят.
Бундан англаш мумкинки. Шайтон аниқ ўзига тегишли бўлмаган бир мартабани даво қилмади. Аммо юқоридаги оятнинг мазмунидан кўриниб турибдики Фиръавннинг сўзини шайтон эшитиб, неча фарсанг узоқликки қочиб кетгани айрим ривоятларда келтирилган.
Ҳа дархақиқат инсон фасодда шайтондан ҳам ўтади, уни гумроҳ қилиб қўядиган даражага етади. Аммо бу сўзлар шайтон ҳақида бирор ижобий фикр билдириш учун эмас, балки инсонларни фасоддан огоҳлантириш учун ҳалос.
“Руҳулбаён” китобида айтиладики: “Иблис худоликни даъво қилмаган бўлишига қарамай, лаънатланди, Фиръавн ва унга ўхшаганлар эса худоликни даво қилган бўлишига қарамай, на тайин жиҳатидан, на тахсин жиҳатидан, иблисдек лаънатланмади” Бунинг ҳикмати нима? Дейдиган бўлсангиз, бу саволга жавобан айтиладикий: “Чунки иблиснинг нияти инсонларнинг ниятидан ёмонроқдир”. Ха Инсонларнинг ёмонидан одам қиёфасидаги шайтонларнинг хийла ва макридан Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ўзи асрасин.


Абдуқодир Усмонов
Марҳамат тумани фаолиятидаги
“Сулаймон Сирли” жоме масжиди имом-хатиби