Тинчлик улуғ немат
Бир куни Саъдий Шерозий кемада денгиз орқали саёҳат чиқиб қолибдилар. Ушбу кемага Эрониннг подшоҳларидан бири ўзининг қуллари билан ўтирди. Кема денгизнинг ўртасига келгандан кейин, у подшоҳнинг қулларидан бири ҳечам денгизни кўрмаган экан дод-вой солишни бошлади.
Шунчалик йиғлай бошладики, ҳамманинг таъбини хира қилди. Ҳеч ким у қулни жим қила олмади. Саъдий бориб подшоҳга айтдики, “Мен шу қулни тинчлантиранман агар изн берсангиз”. Подшоҳ: “Майли”, деди “бу кўнглимизни хира қилди”. Сўнгра Саъдий ҳазратлари иккита одамга айтдиларки: “Буни оёғидан ушланг, мен икки қўлидан оламан” дедилар. Шундай қилиб у қулни сувга отдилар. Ҳалиги қул сувга бир чўкиб, бир чиқиб, оғзи- бурунларига сув тўлди, кейин бир амаллаб кемага яқинлашиб, чиқиб олди. Саъдий ҳазратлари қулни ушлаб олиб, янада узоқроққа отивордилар. Шундай қилиб 3-4 марта шуни ишни такрорладилар. Кейин қул кемага чиқиб бир бурчагига бориб, сувга тушган мушукка ўхшаб жимиб қолди.
Ажам подшоҳларидан бўлган Эрон подшоҳи сўради: “Бунинг ҳикмати нима? Дод вой солиб йиғлаб турган одам бирданига ўчиб қолди”. Шунда Саъдий ҳазратлари дедиларки: “Бу қул кемада чиқишда бунинг неъмат эканлигини билмаган эди. Бу сув устидаги нажот аслида кема эканлигини билмади. У ўйладики, агар сувни ўртасига бориб қолсам, энди шу кема билан чўксам керак, деб ўйлади. Лекин кейин билдики, аслида уни саломат сақлайдиган, хавф- хатардан сақлаб турган аслида кема экан. Кейин жимиб қолди”.
Инсоннинг бошига бало тушмагунча, неъматнинг қадрига етмайди, яъни неъматнинг неъматлиги қачон билинади вақтики у неъмат унинг оёғининг остидан кетиб қолса. Ана шундагина у неъмат қадри билинади. Аллоҳга минг шукрлар бўлсинки, бугун юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, кўнглимиз хотиржам. Кимнингдир бугун яшаш тарзи қийинроқ ўтаётгандир ёки танасида дарди бор ёхуд бошига мушкул иш тушгандир лекин бизларни ношукрлик қилишга асло хаққимиз йўқ. Ризқи танг одам ҳам, бемор киши ҳам, мушкули бор одам ҳам Аллоҳдан сўраб ўзи сидқи дилдан харакат қилса Аллоҳ унга сўраганини беради. Чунки бизда Аллоҳнинг энг улуғ немати тинчлик бор. Унга шукр келтиришимиз лозим. Зеро хаммма нарса шу биргина неъмат тинчликка боғлиқ эканини унутмайлик.
Хўжаобод туман “Еттичинор” ва “Куфа” жоме масжид имом хатиблари М.Қосимов З.Зияиддинов