Болои Ҳовуз жоме масжиди

Маълумот: Болои Ҳовуз жомеъ масжиди 1712 йилда Арк қаршисидаги Регистон майдонида қурилган. Арк Бухоро амирларининг қароргоҳи бўлган.
Масжид қурилиш санаси Аштархонийлар сулоласининг охирги подшоҳи Абулфайзхон(1711-1747 йиллар) ҳукмронлиги даврига тўғри келади, лекин хоннинг ўзи томонидан қурилмаган балки унинг амалдорларидан бири тахминан Мухаммад Ҳакимбей томонидан қурилган. Абулфайзхоннинг ўзи бу масжидни қура олмасди чунки ўша даврда давлат ғазнаси бўшаб қолган эди. Абулфайзхоннинг давомчиси Убайдуллохон катта бой мулкдорлардан катта фоизлар эвазига қарз олиб иқтисодни тиклашга бўлган уриниши давлат иқтисодиётини, қишлоқ хўжалигини бутунлай издан чиқариб юборган ва хон авлодининг обрўсизланишига олиб келган. Бунинг оқибатида катта ер эгалари вазиятдан фойдаланиб кўпгина бойлик орттиришган ва Абулфайзхон уларнинг қўлида ўйинчоқ бўлиб қолган. Кўриниб турибдики бу ҳолатда масжид хоннинг айнан ўзи томонидан қурилиши имконсиз бўлган.
Болои Ҳовуз жомеъ масжиди XVII асрда қурилган бизгача етиб келган ягона ёдгорлик бўлиб унинг тарихий қиймати ҳам шунда. Болои Ҳовуз жомеъ масжиди бошидан жомеъ масжиди сифатида қурилган бўлиб кейинчалик XIX асрга келиб икки ён тарафларига хоналар барпо қилинган ва мадраса сифатида фойдаланилган. Масжид шимолий қисмида бир неча ҳужрали ва чиқиш қисми ҳовлига олиб чиқувчи мадраса бўлган аммо ҳозирги кунда ундан асар ҳам қолмаган фақатгина масжид деворлари қурилиш бўлганини тасдиқлайди холос. Кейинчалик шарқ томонда 2-қаватда ҳужралар қурилган.
Масжид симметрик шаклда ва қирралари перпендикуляр тарзда қурилган. Масжиднинг шарқ томони тўлиқ айвон билан ўралган. Масжид квадрат шаклда бўлиб ички қисми “х” тарзда қурилган. Масжид меҳроби ярим саккиз бурчак шаклда қурилган. Гумбази ярим сфера тарзида қурилган бўлиб устки қисмидан 3 горизонтал йўналишли ғишт қатори ҳамда 8 лентасимон қоплам билан ўралган. Ҳужралар икки томонда 3 тадан ҳамда шимол томонда 4 та жойлашган. Масжид айвони 20 ёғочли устундан иборат. Ҳозирги кунда фақатгина 2 та устун тўғри ҳолатда қолганлари анча эгилган ва таъмирталаб аҳволда. Айвон юқориси махсус безатилган ва ҳашаматли қилиб ишланган.
1914-1917 йилларда халқ устаси Усто Ширин Муродов томонидан масжид капитал таъмирланган. Шунда усто масжид яқинида бир минора ҳам қурган. Ҳозирги кунда Болои Ҳовуз жомеъ масжиди минора, 8 бурчакли ҳовуз ва масжидни ўз ичига олувчи ва 100 йиллар давомида қурилган яхлит бир мажмуадир. Масжиддан 20 м масофада ҳовуз жойлажган. Ҳовуз 8 бурчак шаклида қурилган. Унинг чуқурлиги 4.75 м. Ҳовуз, масжид ва минора яхлит бир мажмуани шакллантирган.


Масжид имом-хатиби:
Элов Жобир Рустамович
Масжид манзили: Бухоро шаҳар М. Карим 2-уй
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус:
Маршрут: