Абу Ҳафси Кабир  жоме масжиди

Маълумот: Абу Ҳафси Кабир жоме масжиди тарихи
Ҳазрати имом мақбараси номини олган қадамжо Бухоро фақиҳларининг устози ва биринчиси бўлган Ахмад ибн Хафс Бухорий (767-832) номли буюк устознинг қабрлари эканлигини тарихчи олим В. В. Бартольд қайд қилиб қолдирган.
У зот эски Бухоро шахристонинг шимолий қисмида яшаганлар. У кишининг уйларига олиб борувчи йўл Ҳақ йўли деб аталган ҳамда унга яқин Бухоро дарвозаси ҳам шу ном билан Ҳақ дарвозаси деб ном олган.
Абу Хафс ал-Бухорий кўмилган жойлари атрофида кейинчалик қабристон пайдо бўлган. У эски шаҳарнинг қадимий деворларидан шимолий ғарбда жойлашган, мозор эса янги қурилган мақбаранинг шимолий шарқида жойлашган.
Мақбарада унинг ёнида қибла тарафда ўғиллари Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ҳамда машҳур фақиҳ издошлари дафн қилинган.
Ҳазрати Имом кўпчилик мусулмонлар ўртасида Ҳожа Имом Хафси Кабир Бухорий номи билан танилганлар. Буни Х асрда яшаган тарихчи Наршахий келтирган.
Ҳозирги кунда эса Ҳазрати Имом ёки Эшони Ҳожат Барор номлари билан машҳур. “Мулло-зода”китобида келтирилган исмлари Абу Хафс Аҳмад ибн Забуркон Абдуллоҳ ибн Анджабр ал-Бухорий бўлиб бу зот исломдан бошқа ҳеч қандай динга эътиқод қилмаганликларини ва исломга киргач шу янги номни олганликларини билдиради.
Қабристон 4 га яқин жойни эгаллаган ва икки катта бўлакдан иборат. 1-қисм узунлиги 260 м бўлиб баландлиги 8 метргача борган яқин кунларгача ғарб томонга 1 км гача чўзилган. 2-бўлак эса 1-сига перпендикуляр шаклда бўлиб 380 м чўзилган ва 6-8 м баландликка кўтарилади. Туб жой аҳолиси уни “Уштур-Гардон” яъни туя бўйни деб аташади.
Ҳазрати Имомнинг шуҳратлари шу қадар буюк эдики ҳатто шаҳарнинг у зотнинг уйларига этадиган йўлдаги дарвозаси “Дарвозаи Имом”деб аташган. Ҳазрати Имом қабристони мана 1000 йилдан бери фаолият кўрсатаяпти.
Мақбара жуда кўп маротаба таъмирланган. Охирги таъмир 1991 йилда бўлган.
Мақбара ёнида хазира бўлган хазирада масжид жойлашган ва 3 та чироқхона бўлган. Мачит айвонлик бўлиб девор қалинлиги 80 см бўлган. Масжид яқинида эски минора бор.
Ҳозирги кунда намозхонлар намоз ўқишаётган жомеъ масжиди биноси 2010 йилда қурилган. Масжид қурилишида ҳам анъанавий ҳам замонавий меъморчиликдан фойдаланилган ва ҳашаматли қилиб қурилган.


Масжид имом-хатиби: Абдуллаев Акрам Суванович
Масжид манзили: Бухоро шаҳар Афросиёб 196-уй
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус:
Маршрут: