Олойчи жоме масжиди

Маълумот:    Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Андижон вилояти вакиллигининг Мархамат тумани фаолиятидаги «Олайчи» жоме масжидининг тарихи.
«Олойчи» жоме масжиди. Тарихи қариб Бир юз эллик йиллик тарихга эга, илк барпо этилган йили 1860 – 1861 йиллар атрофида бўлиб, Масжид  “Олойчи” махалла масжид номи билан бошланган.
Хозирда  Андижон вилояти Мархамат тумани  Кўтарма кишлоғи Олойчи  махалласида жойлашган. Масжид қурилиши шу қишлоқда Оддий дехконлар ва   ёши улуғ инсонлар тамонидан ҳашар йўли билан қурилган. 1930 йили собик, Шуролар даврининг хукумат қаршилиги билан масжиднинг фаолияти тўхтатилиб беркитилиб, кегинчалик бошқа мақсадларда фойдаланишган.
Иккинчи жахон совуғ уруш йилларининг сўнги  1946  йилга келиб, колхоз фермачилик шипони, 1950 йига келиб Пахта қуритадиган сушилка, 1968 йиллари ҳимиявий дори омбори 1971 йилларига келиб масжид нураб жудда ҳам эскириб яроқсиз ҳолатга келиб қолади.
Кегинчалик 1983 йилга келиб масжид батамом бузиб ташланади. 1978-80 йиллари махалла оқсақоллари тамонидан кичкинагина бостирма ҳонақо сифатида қайта ҳашар йўли билан қурилади. Махалла оқсақоллари собиқ совет тузимининг тазиқларидан қўрққан холида беркинишиб зўрба- зўр намоз ўқиб келишган. 1988 – 89 йилга келиб, Махалла оқсақоллари чойҳонаси бўлган 1990 йил бошларида масжид хонақоси кенгайтирилиб таъмирланиб янгидан намоз ўқишга шароит яратишган.
Ва нихоят Аллоҳнинг байти масжидларнинг бошига ҳам ёруғлик кунлари келиб, Мустақиллигимизнинг илк 1991 йилидан бошлаб, Истиқлол шарофати ила барча масжидлар қатори «Олойчи» маҳалла масжиди ҳам янгидан фаолият бошлайди.
 Кегинчалик давлатимиз тамонидан масжид худудининг 5 сотх ер ажратилиб берилади. 1998 йилга келиб давлатимиз тамонида расман очиқ деб қайтадан руйхатдан ўтказилиб, Шу қишлоқнинг ёши улуғ зиёли инсонлари ва ташаббускор аҳоли тамонидан ҳашар йўли билан янги кенг ва катта  хонақох қурилиб, Махалланинг номи “Олойчи” жомеъ масжиди номи билан Адлия тамонидан № 0000056 сонли Гувохномага эга бўлди. Хозирда кариб,  150  йилдан ортиқроқ  тарихга эга масжиди. Истиклол неъмати туфайли 25 - йилдан буён,  эмин эркин 1000 дан зиёд аҳолига хизмат кўрсатиб келмокда. 
Масжиднинг  илк йилларидан  тортиб шу кунгача барча хиссасини кўшиб хизмат қилиб келган ва ўтиб кетган инсонларни Аллох рахматидан сазовор айласин.

Масжид имом-хатиби: Ашуров Абдухолик
Масжид манзили:
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус:
Маршрут: