Бозорбоши  жоме масжиди

Маълумот: Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Андижон вилояти вакиллигининг Мархамат тумани фаолиятидаги «Бозор боши» жоме масжидининг

Т А Р И Х И

«Бозор боши» жомеъ масжиди.  Тарихи қариб  Бир юз ўн беш йиллик тарихга эга, илк барпо этилган йили 1898 – 1900 йиллар атрофида бўлиб, Масжид  “Довудхон тура” махалла масжид номи билан бошланган.
Хозирда  Андижон вилояти Мархамат тумани  Қора қўрғон қишлоғи Бозор боши  махалласи Юқори махалла кўчаси № 28 - уйда жойлашган. Масжид қурилиши шу қишлоқда Оддий деҳқон бўлиб ўтган Довудхон Тура валий зотнинг ва  шу мағалланинг ёши улуғ инсонлар тамонидан хашар йўли билан қурилган.
1938 йили собик, Шўролар даврининг хукумат қаршилиги билан масжиднинг фаолияти тўхтаб беркитилиб, кегинчалик бошка мақсадларда фойдаланишган. Иккинчи жахон совуғ уруш йилларининг сўнги  1945  йилга келиб, кохоз дала шипони, 1952 йига келиб, Пахта қуритадиган сушика, 1969 йиллари Химиявий дори омбори 1971 йилларига келиб масжид нураб жудда ҳам эскириб яроксиз холатга келиб колади. Кегинчалик 1983 йилга келиб масжид батамом бузиб ташланади. 1984-85 йиллари махалла оқсақоллари тамонидан кичкинагина бостирма хонақо сифатида қайта хашар йўли билан қурилади. Махалла оқсақоллари собик савет тузамаининг тазиқларидан қўрқан холида беркинишиб зурба- зур намоз ўкиб келишган. 1986 – 88 йилга келиб, Маххала оқсақоллари чойхонаси бўлган 1990 йил бошларида масжид хонақоси бироз кенгайтирилиб таъмирланиб намоз ўкишга шароит яратишган.
Ва нихоят Аллохнинг байти масжидларнинг бошига ҳам ёруғлик кунлари келиб, Мустақилликнинг илк 1992 йилидан бошлаб, Истиқлол шарофати ила барча масжидлар катори «Довудхон тура» махалла масжиди ҳам янгитдан фаолият бошлайди. Кегинчалик давлатимиз тамонидан масжид худудининг 7 сотх ер ажратилиб берилади. 1998 йилга келиб давлатимиз тамонида расман очиқ деб қайтадан рўйхатдан ўтказилиб, Шу қишлоқнинг ёши улуғ зиёли инсони Исаев Лутфуллох хожи ота бошчилигида ташаббускор ахоли тамонидан Хашар йўли билан янги кенг ва катта хонақох қурилиб, Махалланинг номи “Бозор боши” жомеъ масжиди номи билан Адлия тамонидан № 0000135 сонли Гувохномага эга бўлди. Хозирда қариб,  110 йилдан ортиқроқ  тарихга эга масжиди.
Истиқлол неъмати туфайли 24 - йилдан буён,  эмин эркин Ушбу мқишлоқнинг 6000 дан зиёд ахолисига хизмат кўрсатиб келмокда.  Масжиднинг  илк йилларидан  тортиб шу кунгача барча хиссасини кўшиб хизмат қилиб келган ва ўтиб кетган инсонларни хусусан «Довудхон тура» домла, Исаев Лутфуллох хожи отани ҳам Аллох рахматидан сазовор айласин.

ЎМИ нинг Андижон вилояти вакиллиги Мархамат тумани фаолиятидаги
“Бозор боши” жоме масжиди имом-хатиби:  О. Расулов


Масжид имом-хатиби:
Расулов Одилжон
Масжид манзили:
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус:
Маршрут:

Муборак рамазон ойига кўрилган таёргарлик (фотолавҳалар)