«Ўзбекистон масжидлари» дастури

«Ўзбекистон масжидлари» дастури


«Ўзбекистон масжидлари» дастурининг янгиланган версияси эндиликда нафақат Ўзбекистон, балки Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ҳудуди учун ҳам фаолият кўрсатади.
Дастур ёрдамида сиз турган жойга энг яқин жойлашган жомеъ масжидларни топишингиз ва масжиднинг координаталари ёрдамида унинг аниқ манзилини билиб олишингиз мумкин. Дастур электрон харита орқали исталган масжидга олиб борувчи энг яқин йўналишни кўрсатиб беради ва masjid.uz сайтига уланиб, масжиднинг тарихи, жойлашган ўрни, намозхонлар учун яратилган шарт-шароитлари, масжидларнинг имом-хатиблари ва бошқа ходимлари ҳақида батафсил маълумот беради.
Дастурнинг қидирув хизмати орқали керакли масжидни топиб, унга борадиган йўналишни онлайн электрон харитада кўришингиз мумкин.


Дастурдан фойдаланувчилар бу хайрли ишга ўз ҳиссаларини ҳам қўшишлари мумкин. Бунинг «Янги масжид» бўлимига кириб, дастурга киритилмаган масжидга оид маълумотларни ҳам қўшиб қўясиз.

Дастурни кўчириб олиш

Дастурни Google market дан кўчириб олиш