Саъдулла ота жоме масжиди

Саъдулла ота  жоме масжиди

Маълумот: Саъдулла ота масжиди 1993 йилда Қибрай тумани Гулистон мавзесида ҳашар йўли билан барпо этилган. Тошкент – Чимкент катта магистрал йўли ёқасида қад ростлаган кўркам масжид шарқона услубда қурилган. Унга Гулистон мавзесида яшаб ўтган ва юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида улкан хизматлар қилган Саъдулла ота номи берилган.

Масжид ҳудуди 0,30 га.ни ташкил қилади. Хонақоҳ ичи 17х26 метр ўлчамга эга. Хонақоҳ атрофини эни 4 метрли очиқ айвон ўраб туради. Айвон четида эса узунлиги 7 метрдан ортиқ 12 та ёғоч устунлар ўрнатилган. Хонақоҳнинг тўрт томонида 17 метрли тўртта минора мавжуд. Масжид 700 нафар намозхонга мўлжалланган. Масжид атрофида қабристон йўқ.

Масжид имом-хатиби: Мирҳамдов Обид
Масжид манзили:
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус:
Маршрут: