Амир Хамза жоме масжиди

Амир Хамза жоме масжиди

Маълумот:

Масжиднинг Амир Ҳамза деб номланишига сабаб, масжид қурилиш ишлари якунига етган йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари келганларида уларнинг тавсиялари билан масжидга Амир Ҳамза номи берилган.

Тошкент вилояти Бекобод туманида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги рўйхатидан ўтган ягона масжид бўлиб, У туманнинг Ўзбекистон жамоа хўжалиги марказида жойлашган эди. 1989 йили Бекобод тумани маркази Зафар шаҳарчаси Бўстон маҳалласиги масжид имоми Нишонов Абдурауф махсум ҳамда Бекобод туман комунистик партиясининг секратари Шарипов Жаҳонгирлар ташаббуси билан кучириб келинди ва у ердаги эски бино тамирланиб намоз ўқила бошланди.
1990 йили Амир Ҳамза жоме масжидига туман ижроия қумитасининг қарорига асосан ер ажратиб берилди, шу йили масжид қурилиши масжид имоми Нишонов Абдурауф ва бошқа маҳалла фаоллари бошчилигида бошланиб 1993 йили халқ ҳашари билан қуриб тўгатилган.
Амир Ҳамза жоме масжи 1998 йил Адлия бошқармасидан қайта рўйхатдан ўтди.
Масжиднинг биринчи имоми Нишонов Абдурауф махсум 1993 йилгача халқ хизматида бўлган, 1993 йилдан 2004 йилгача Абдулазиз домла, 2004 йилдан 2011 йилгача Нишонов Махмуджон домла, ҳозирда Саиджахонов Абдулаҳад имом-хатиб вазифасида ишлаб келмоқдалар.

Манба: fitrat.uz

Масжид имом-хатиби: Саиджахонов Абдулаҳад
Масжид манзили:
Масжидга олиб борадиган транспортлар:
Автобус:
Маршрут: