Шайх Зайниддин жоме масжиди Рамазон ойига тайёр

Шайх Зайниддин жоме масжиди Рамазон ойига тайёр

Тошкент шаҳар Шайх Зайниддин жоме масжиди муқаддас ой — Рамазонга тайёр. Одилхон қори Юнусхон ўғли бошчилигидаги жамоа муқаддас ойга қизғин тайёргарлик кўрди. Тайёргарлик доирасида масжид ва унга яқин ҳудудда тозалаш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Жумладан, масжид ховлисига янги гул кўчатлари экилди, мармар тошларга ишлов берилди, ёритиш чироқлари ва совутиш тизимлари назоратдан ўтказилди. Таровийҳ намози чоғида намозхонларга янада қулайлик яратиш мақсадида қўшимча винтиляторлар ўрнатилди.Таҳорат хоналари ва ҳонақоҳга тўшалган гиламлар кимёвий воситалар билан тозаланди.

 

Шайх Зайниддин жоме масжиди матбуот хизмати

Manba: muxlis.uz