Пойтахтимизда яна бир янги масжид қурилмоқда

Пойтахтимизда яна бир янги масжид қурилмоқда

2016 йил 1 февралдаги Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қарорига асосан Авайхон кўчасида ажратилган ер майдонида, Мирзо-Улуғбек туманидаги «Олтин тепа»​ жоме масжидининг янги биноси қурилиш ишлари бошланди. Янги масжид шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ қурилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий сайтида хабар берилган. Масжид Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан бунёд этилаётган бўлиб, тайёрланган лойиҳага кўра бино ҳашаматли, намозхонлар учун жуда қулай ва шинам бўлишига алоҳида эътибор қаратилган. Қурилиш ишларига энг моҳир уста ва муҳандислар жалб этилган.