Имом Ал-Бухорий жоме масжиди

Имом Ал-Бухорий  жоме масжиди

Маълумот: ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги Мархамат тумани фаолиятидаги  «Имом Ал-Бухорий» жоме масжидининг тарихи.
«Имом Ал-Бухорий» жомеъ масжиди. Илк бора муборак кадамжой бўлиб, тахминан икки юз эллик йиллик тарихга эга 1750 – 1800 йиллар атрофида, Муборак Шайх авлиёулло «Оппоқ Хўжа Эшон Бува» валий зотнинг муборак қадамлари карвон қуноқ жойи бўлиб, Валий зотнинг карвон туяси чўкиб дам оладиган жой бўлган. У улуғ зотнинг тарифари тарих китобларда фазилатли, хосиятли хотир хикоялар билан ёзилган.
  «Имом Ал-Бухорий» жомеъ масжиди. Андижон вилояти Мархамат туман Мархамат шахар Ипак йўли кўчасида жойлашган. Эскидан шахар атрофи сифатида. Бозорбоши махаласи деб, ҳам юритилган ва хозирда ҳам шу ном билан аталиб келади. Шу махалланинг ёши улуғ отахонлари зиёли инсонларнинг таклифи ҳамда бошчилигида масжиднинг худуди “Оппоқ Ҳўжа”  зиёратгохи бўлиб кеган, кейинчалик 1989 йил 14 февралъ кунги район халқ депутатари совети ижроия қўмитасининг 43/2 сонли йиғииш қарори билан тасдиқанган ҳамда умумий майдони  2919 квадрат метр жойга 1989 йилнинг май ойидан маҳалла ёшларининг қўл мехнатлари ва қўли гул усталарнинг кўмагида шу маҳалла халқининг хашар йўли билан қурилиш ишлари бошланган.
Аллохнинг байти масжидларнинг кўркам ва обод бўлиши учун Истиқлол шаббодалари эса бошлади. Мустақиллик йилларида Аллоҳнинг байти масжидларнинг гуллаб яшнашига алоҳида эътибор билан қаралди.
1991 йилларидан бошлаб, Истиклол шарофати ила барча масжидлар катори «Имом Ал-бухорий» жомеъ масжиди ҳам янгидан фаолият бошлайди.
1989 -1994 йилар оралиғида Масжидга Иззатулло қори Турғунов доманинг имом-хатиблигида фаолият юритиб, тумандаги мўмин мусулмонларнинг диний эхтиёжлари қондириб келган.
Бу йилларда домланинг ёнида кўмакдош бўлиб, ёрдам бериб хомийлик ва дуо қилиб турган бир қанча оқсакол нуроний отахонар бўлиб  улардан, Шокиров Исмолхожи бобо, Шобаров Бузурукхон эшон бобо ва кўплаб инсонлар кўмагида ишлаганман деб, хотирайди домла хазратлари.
1998 йилга келиб давлатимиз тамонида янада масжидларга бўлган эътибор ғамхўрлик кучайтирлиб қонуний мухофазаси учун  расман очик деб, қайта рўйхатдан ўтказилиб, Адлия тамонидан № 0000022 сонли Гувохномага эга бўлди.
Хозирда қариб,  Истиқлол ёши ила тенгдош бўлиб улғайиб келаётган  27  йиллик тарихга эга масжиди. Истиклол неъмати туфайли 25 - йилдан буён, Мархамат туман аҳлига «Имом Ал-Бухорий» жомеъ масжиди сифатида эмин эркин  170 000 дан зиёд аҳолига ҳизмат кўрсатиб келмокда.
 Масжиднинг Имом Ал-Бухорий номи билан аталиши. У улуғ зотнинг мақбараси олдида қурилган масжиднинг кўрилиш лойихасидан наъмуна олинганлиги боиси ҳам шунга сабаб бўлган.  
Масжиднинг  илк йилларидан тортиб шу кунгача барча ҳиссасини қўшиб хизмат қилиб келган инсонларни хусусан. Юкорида номлари зикр қилинган  зотларнинг хизматларини Аллох раҳматидан сазовор айласин.

Мархамат туман бош имом-хатиби:  М.Шарофуддинов

Масжид ҳақида тўлиқ маълумот