Омина жоме масжиди

Омина жоме масжиди

 

Маълумот:  Юртимиз мустакилликка эришгандан сўнг собиқ мустабид тузумининг қатағон йилларида Саудия Арабистонига қочиб ўтган юртдошларимиз авлодлари ватанимизга кела бошладилар. Улар орасида Омина исмли она номларидан масжид қуриш ниятида бўлган ватандошларимиз Юнусобод туманидаги Обод маҳалласи  фаоллари билан бамаслаҳат Ўртасарой кўчасидаги заҳкаш, қаровсиз ётган жойни масжид қилиш учун ваколатли давлат идораларидан рухсат сўрайдилар. Ушбу хайрли ишга расмий рухсат олингач масжид қурилиши ишлари бошлаб юборилади.Масжид 1995 йилда махалла фуқаролари билан биргаликда ҳашар йўли билан қуриб битказилди ва шу йилдан фаолият юрита бошлади.

Масжид имом-хатиби: Мухиддинов Юсуф Саидакрамович
Масжид манзили: Юнусобод тумани, Обод маҳалласи, Ўртасарой кўчаси 30 уй.  Тел. :+998 71 289 00 91
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус:
Маршрут:

Манба: vakillik.uz