Имом Хасан жоме масжиди

Имом Хасан жоме масжиди

 

 

«Имом Ҳасан» жомеъ масжиди тарихи

Имом Ҳасан жомеъ масжиди 1989-1992 йиллар давомида маҳалла аҳолиси, фаоллар бошчилигида ҳашар йўли билан қурилган. Масжид Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Ибн Сино 2 мавзеси, Шодлик маҳалласи 2а уйда жойлашган. Масжидга Имом Ҳасан розияллоҳу анҳунинг номлари берилиши ўзгача бир рамз касб этади. Ушбу мавзе мустақиллигимизнинг илк йиллари янги барпо этилган ва асосан ёш оилалар кўчиб чиққан. Юқоридаги сабабларга кўра табийки масжид қавмини ҳам асосан ёшлар ташкил қилган. Шуларни эътиборга олиб ва келажакда бу маҳалла-кўйлардан шонли юртимиз шавкатини янада юқори кўтарадиган, динимизга қувват бўладиган, она ватанимизга, азийм халқимизга доим ҳурмат, муҳаббат, шараф келтирадиган ўктам ёшлар етишиб чиқишидан умидвор бўлган холда, масжидга ёш саҳоба, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суюкли набиралари, Имом Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумонинг исмлари берилган. Ўша вақтдаги Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳи масжидга шу исмни берганлар. Имом Ҳасан укалари Имом Ҳусайн билан биргаликда боболари яъни пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак тарбияларини олганлар. Ҳаммамизга маълумки Имом Ҳасан ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу ва Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳумоларнинг тўнғич фарзандлари бўлганлар.

Масжид 1998 йилда қайтадан Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар бош бошқармаси рўйхатидан ўтиб, алҳамдулиллаҳ бугунги кунгача динимиз аҳкомлари, юртимиз қонунлари, Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси кўрсатмаларига мувофиқ ўз фаолиятини юритиб келмоқда.

Масжид имом-хатиби вазифасида дастлаб 2003 йилгача Тоҳиров Юнусали домла, сўнг 2003-2018 йиллари Равшанов Аброр домлалар фаолият олиб бордилар. 2018-йилдан ҳозирга қадар Даминов Маҳмудхон домла фаолият олиб бормоқдалар.

Масжид имом-хатиби: Даминов Маҳмудхон

Масжид мутаваллиси: Зокиров Маҳкам

Масжид манзили: Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Ибн Сино 2-мавзе, 2-а уй.

Масжидга олиб борадиган транспортлар:
Автобус: 88, 188, 32, 114
Маршрут: 110, 14, 38, 83, 52, 188, 125 12

 

Рамазон суҳбатлари «Ижтимоий одоблар» 2012-йил

 

 

«Рамазон туҳфалари»  2013-йил

 

 

Рамазон-2014
«Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!»


 

Имом Ҳасан жоме масжиди имом-хатиби Аброр Равшанов

Закот, фитр садақа ва фидя ҳақида