Чимир ота жоме масжиди

Чимир ота жоме масжиди

 

 

Маълумот:
Масжид имом-хатиби:
Акромов Тоҳуриддин Aкмалович
Масжид имом-ноиби: Абдуллажанов Абдулбосит Ҳамзабек ўғли
Масжид манзили:
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус: 121, 111, 131
Маршрут:

«Чимир ота» жоме масжиди 2014 йилги Энг обод масжид танлови ғолиби

 “Чимир ота” масжидини Чимир ота деб номланишида икки хил маълумот бор.

1.Чимир ота Хўжа Аҳмад Яссавий хазратларининг иқдидорли шогирларидан ёки зурриётларидан бири бўлиб, Яссавий тариқатини Шош диёрида тарқатишлик учун пири муршидлари тамонидан жўнатиладилар. Тошкентга яъни хозирда дафн этилган жойларига яқинроқ жойда яшаганлар ва атрофдаги мусулмонларни Яссавий тариқатига чақирганлар.

Ривоятларга қараганда Чимир отанинг тарихий келиб чиқиш шажараси ҳожа Аҳмад Яссавий ҳазратларига бориб тақалади.

2.Тарихчиларнинг баъзилари қуйдаги ривоятни тўғрироқ дейдилар.

Чимир ота шажараси қуйидагича тахмин қилинади: 1378-1456 йиллар оралиғида 78-йил умр кўрган Бейдибекдан йигирма икки ёш кичик бўлган учинчи аёли Думалоқ (Нурила) онадан  Жарғишақ (Тиловберди) туғилган.

Жарғишақни икки хотини бўлиб, катта хотини Тавкалбибидан Албан ва Суан исмли фарзанд кўрган. Иккинчи хотини ҳўжанинг қизи Биби Фотимадан Дўлат туғилади. Дўлат тахминан 1426-1506 йилларда яшаб, 80 ёшида вафот этади. Дўлат аёли Гулзайнабдан тўрт фарзанд кўради. Улар Сиқим, Жанис, Ботпай, Чимир.

Булар орасида Чимир ота илмга чанқоқлиги, зеҳнини ўткирлиги билан ажралиб турган. Ўз замонасининг мадрасаларида улуғ устозлардан таълим  олган ва замонасининг олимларидан бирига айланган. Исломнинг бешинчи фарзи  ҳаж ибодатини адо этишга мушарраф бўлган.

Чимир ота тахминан 1450-1530 йилларда Тошкентда туғилиб, шу ерда яшаб вафот этган. Ва ҳозирги Чимир ота қабристонига дафн этилган.

У зотдан Ижҳожа, Бекбулат, Темур исмли уч фарзанд қолган.

"Чимир ота" жомеъ масжиди Фороби кўчаси 455-уйда жойлашган бўлиб “Шифокорлар” маҳалласи худудидадир. “Чимир ота” қабристони ва масжид тахминан 900 йил ёки 500 йилдан бери мавжуд.

Масжид маҳалла масжиди бўлганлиги боис, маҳалладаги илм аҳллари беш маҳал намозга ўтиб беришган. Мирзарипов Акбар ака ва бир қанча фидойи инсонлар ташаббуслари билан масжид очилишига собиқ СССР хукумати рухсат берган. Масжид 1989 йил октябр ойидан бошлаб расмий  фаолият кўрсата бошлайди. Масжид мутаваллиси Мирзарипов Акбар ака ташаббуслари билан масжидда қурилиш ва тамирлаш ишлари бошлаб юборилган. Масжид расмий фаолият кўрсата бошлаган вақтдан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари Диний идоранинг 10-ноябр 1989 йилдаги расмий №535 фармони билан 4-курс талабаси Сайдалиев Мўминжон шу масжидга имом хатиб этиб тайинланади. Масжид бино ва айвонини 1991-йилда саховатпеша инсонлардан Содиқов Саидваққос хожи дода хомилигида минг ўринли қилиб бир йилга қолмасдан қуриб битказилди. Таҳоратхона ва бошқа мамурий бинолар Мирзарипов Акбар хожи дода бошчилигида хашар йўли билан янгидан қурилган.

2010-йилларга келиб 1991-йилда қурилган “Чимир Ота” масжиди, таҳоратхонаси, мамурий бинолар замон талабларига жавоб бермай қолганлиги сабабли 2010-йил июл ойида рахбарларимиз тамонидан қайта қурилишга рухсат берилди. Қурилиш 2010-йил июл ойининг охирларида бошланди. Қурилиш ташаббускорлари Мирзарипов Акбар Хожи дода, Сайдалиев Мўминжон домла ва масжид фаоллари бўлди. Қурилиш ишига масъул этиб Абдурахимов Абдулахад ака тайинланди.

Масжид қирқ метрга ўттиз метр қилиб қурилган. Пастки қисми ҳам шу ҳажмдадир. Икки мингга яқин намозхонларни ўзига сиғдиради. Пастки бинонинг пол қисмидан гумбаздаги ойнинг учигача бўлган баландлик ўттиз беш метр. Хонақох ичидан гумбазнинг баланлиги йигирма етти метр. “Чимир Ота” масжиди Тошкент шаҳримизнинг кўркига кўрк қўшиб турадиган исломий меморий иншоатларнинг бирига айланди.

Сайдалиев Мўминжон 2010-йилнинг охиргача шу масжидда фаолият кўрсатиб келди.

2014-йил май ойларида хонақох қурилиши ва масжиднинг пастки қавати тўла битказилди. Бу хайирли ишда кўплаб саховат пеша инсонлар иштирок этдилар. Масжиднинг хозирги имоми Акромов Тохиржон бошчилигида қурилиш якунига етмоқда. Қурилиш ишига масъул этиб тайинланган Абдурахимов Абдулахад ака фидокорона фаолият кўрсатдилар. Ёзин қишин усталар олдида уларга рахбарлик қилиб турдилар. Хозирда йўлакларни тамирлаш ишларидан бир озгина қисмигина қолган бўлиб бу ишлар ҳам  якунига етказилмоқда. Алҳамду лиллоҳ, атроф маҳаллаларда яшовчи саҳоватпеша халқимизнинг улуғ фидокорлик намунаси бўлиб “Чимир Ота” масжиди салобат тўкиб бағрига намазхонларни чорлаб турибди. Масжид қурилишида моддий ва маънавий кўмак берган ҳамда бош қош бўлган барча халқимизга Аллоҳ таъоло  икки дунё  улуғлигин ато айласин.

Сайдалиев Мўминжон   2014-й 9-июль

 

 


Рамазон-2014
«Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!»