Абу Бакр Қаффоли Шоший жоме масжиди

Абу Бакр Қаффоли Шоший  жоме масжиди


Маълумот: Масжид қурилиши 1990 йилда Азимов Мақсуд ота бошчилигида маҳалла фуқароларининг ҳашар йўли билан бошланган. Масжид буюк ватандошимиз Абу Бакр Қаффол Шоший номи билан аталган. Замондошлари "Хазрати Имом" деб улуғлаган бу зотнинг асл исмлари Абу Бакр Мухаммад ибн Исмоил Каффол  Шошийдир. Бу зот ҳижрий 291 (мелодий 903) йили қадим Шошда таваллуд топган бўлиб, болалиги ва ёшлиги шу ерда ўтган. Абул Хайсам Саид қўлида тахсил олганлар. Абул Хайсам муҳаддислар орасида катта рутбага эга бўлиб, араб давлатлари, Эрон, Хиндистон уламоларининг ҳам устози эди.

"Вафаётул аъён" китобининг муаллифи Ибн Халликон Қаффол Шоший ҳақида: "Бу зот ўз даврининг энг буюк  алломаси: фиқҳшунос, мухаддис, тилшунос, муфассир ва шоир бўлиб, илм бобида юқори поғонада турар, Мовароуннаҳрда Шофеий мазҳабини у каби пухта биладиган одам йўқ эди" деб ёзади. Шунингдек, Қаффол Шошийнинг туғилган жойини  аниқлаб: “Шоший” Сайхун дарёси орасида жойлашган Шошга нисбатдур.
Бу ерда кўп олимлар етишиб чиққан ва ижод этган. Мазкур Қаффол Шоший Марвда яшаган Қаффол эмас, балки  Шошда (Тошкентда) яшаган олим", дейди.

Тарихчи Ёкут Хамавий ҳам "Муъжамул булдон" китобидан: "Рай вилоятида Шош номли бир қишлоқ бор, Лекин у улуғ кишилари билан шуҳрат қозонмаган. Улуғ олим ва дин арбоблари етишиб чиққан Шош Сайхун дарёси орасида жойлашган шаҳардир", деб маълумот беради.

2012 йилда масжид қайта таъмирланди.

Манба: www.vakillik.uz

Масжид имом-хатиби: Турсунов Қурбонбой Мирзаахмедович
Масжид манзили: Олмазор тумани, генерал К.Ғофуров кўча 101-уй. Телефон: +998 71 227 61 92.
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус:
Маршрут: